Миллий Статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2025 йил январь-июнь ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 21,7 трлн.сўмни, ўсиш суръатлари 107,9% ни ташкил этди.
ЯҲМ таркибида қишлоқ, хўжалиги улуши 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 0,7 пунктга камайган бўлсада (31,4%) республика кўрсаткичидан (14,6%) 2 баробар юқори.
ЯҲМ да саноат улуши 20,6% (+1,0), қурилиш ишлари улуши 7,8% (+0,3), хизматлар улуши 40,2% (-0,6) ни ташкил этди.
Айрим соҳаларда юқори ўсиш суръатлари кузатилди, жумладан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 112,1% (1-ўрин), қурилиш ишлари 119,7% (1-ўрин) ўсиш суръатлари қайд этилди.
Аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда (7 612 минг.сўм) 3-ўрин, Ялпи ҳудудий маҳсулотлар ишлаб чиқаришда (14 065 минг.сўм) 6-ўрин, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (10 285 минг.сўм), асосий капиталга инвестициялар (7 556 минг.сўм) ва қурилиш ишларида (2 574 минг.сўм) 7-ўринда.
Вилоятда ҳисобланган ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдори 4 477 минг сўмни ташкил этди. (Республика ўртача кўрсаткичидан 1506 минг сўмга кам, 9-ўрин).
Истеъмол нархлари индекси июнь ойи охирида 0,41%га тушди (ўтган йилнинг шу даврида нархлар 8,3%га ўсган). Йиллик кўрсаткичда нархларнинг ўсиши 3,7%ни ташкил этди (2024 йил июн ойи якуни бўйича 5,3%).
Йил бошига нисбатан озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 2,0% га, нооозиқ-овқат маҳсулотлари 3,1% га, хизматлар 8,5% га ўсди.
Жорий йилда 1 781 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 29 189 тани ташкил этиб, уларнинг атиги 54,6% ёки 15 492 таси бугунги кунда фаолият кўрсатмоқда.
Кичик бизнес субъектларининг ЯҲМдаги улуши 68,9%, саноатда 26,5%, қишлоқ хўжалигида 98,8%, инвестицияларда 72,5%, қурилишда 88,7%, чакана савдо айланмасида 93,7%, экспортда 79,2%, импортда 13,7% ни ташкил этди.
Хужакулов Улуғбек Сувонкулович
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими
Изоҳ қолдириш