“Амирсой” тоғ-чанғи курортининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

“Амирсой” тоғ-чанғи курортининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди

Бугун, 21 декабрь куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида “Амирсой” тоғ-чанғи курортининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўри“Амирсой” мажмуасини ишга тушириш учун Италия, Германия, Австрия, Аргентина, Испания ва Дания каби давлатлардан етакчи лойиҳачи компаниялар жалб этилиб, тоғ-чанғи курорти мажмуаси замонавий жаҳон стандартлари асосида қуриб битказилди ва бугун Сиз, азиз ташриф буюрувчилар учун ишга туширилмоқда. Тоғ-чанғи комплекси жойлашув жиҳатидан қулай ҳудудда ташкил этилган бўлиб, дам олиш масканининг фаолияти учун юқори сифатли асбоб-ускуналар, жиҳозлар келтирилиб ўрнатилган, бу эса, ўз навбатида, меҳмонлар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга қулай шароит яратишга қаратилган. Ушбу лойиҳа соҳада катта тажрибага эга Aндорранинг “PGI Management” компанияси томонидан амалга оширилди”, - деди Азиз Абдуҳакимов. Шундан сўнг Сабина Мустаева, DJ Петишка ва Bella, “Шарқоний” гуруҳи, Жаноб Акром ва унинг барабан-шоуси, Сергей Злотниковнинг “Double Dance Show” мусиқий табриклари янгради.

Халқ полвонларининг фольклор шоуси ҳамда Бахриддин Чустий бошчилигидаги энг таниқли ошпазлар гуруҳидан тақдим этилган “Катта палов” тадбирга миллий шукуҳ бағишлади. Таъкидлаш жоизки, “Амирсой” лойиҳаси бўйича 2018 йилдан буён 892 гектар майдонда кенг кўламли қурилиш ишлари олиб борилиб, у 580 ўринга мўлжалланган. Лойиҳа доирасида 300 янги иш ўрни яратилиши кўзда тутилган ҳамда унинг умумий қиймати 100,0 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

“Амирсой”ни қуриш ишларига энг илғор ва инновацион технологиялар жалб қилинган бўлиб, курорт лойиҳаси икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқич - 2019 йилнинг IV чорагида, иккинчи босқичи эса 2022 йилнинг III чорагида битказилиши режалаштирилган. Шунингдек ҳудудда Австриянинг “Doppelmayr Seilbahnen GmbH” компанияси томонидан икки замонавий дор йўли қурилди, унинг узунлиги 2 193 м бўлиб, ўтказувчанлик қобилияти соатига 2 400 кишини ташкил этади.

Қишки дам олиш зонасида Aргентина, Испания ва Дания мутахассислари назорати остида турли мураккабликдаги 15 км узунликдаги тоғ-чанғи йўллари қурилди. Уларнинг 4 таси курортнинг энг юқори нуқтасидан бошланади ва энг узун трасса 3 550 метрни ташкил этади. Сунъий қор ишлаб чиқариш тизими эса чанғи мавсумини ноябрдан апрель ойигача узайтиришга хизмат қилади. Қишки спорт ўйинлари ишқибозлари, чанғичилар ва сноубордчилар учун ҳар қандай даражадаги йўллар мавжуд бўлиб, уларнинг тоғ-чанғи спорти билан шуғулланиши учун барча шароитлар яратилган.

Шу билан бирга, тоғ-чанғи курорти мажмуаси ҳудудида тюбинг, пиёда саёҳатлар, қорда юриш учун махсус турлар, чана ва квадроциклда учишларни ўз ичига олган кўнгилочар зона ва махсус болалар ўйин майдончаси учун алоҳида ҳудудлар ташкил этилган. Айни вақтда лойиҳанинг биринчи босқичи якунланиб, “Амирсой” дам олиш масканининг кенг жамоатчилик учун очилишга тайёр ҳолатга келтирилган. Лойиҳанинг “Ғарбий Aмирсой” деб номланган иккинчи босқичи эса 2022 йилнинг учинчи чорагида якунланиши ва ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар