Жаҳон банки ва "Doing Business" халқаро молия корпорациясининг йиллик ҳисоботи ҳар доим рейтингда иштирок этувчи барча мамлакатларнинг иқтисодий соҳаси ва ахборот маконида муҳим воқеалик ҳисобланади. Рейтингга бўлган бундай эътибор мамлакатдаги бизнес учун шарт-шароитларни яхшилаш ва дунёнинг бошқа давлатлари билан батафсил таққослашда ҳукуматларнинг фаолиятини обьектив баҳолаш имконини беради.
Рейтинг натижаларига ОАВ алоҳида эътибор қаратаётгани ва жорий йил 24 октябрь куни эълон қилинган рейтингда Ўзбекистон 69-ўринни эгаллаб, ишбилармонлик муҳитини яхшилашда юқори натижаларни кўрсатган топ-20 таликка кирган мамлакатлар қаторидан жой олгани бежиз эмас. Бундан ташқари 2022 йилга бориб Ўзбекистонни рейтингнинг юқори 20 таликка киритиш режалаштирилмоқда. Шу нуқтаи назардан, ушбу рейтинг алоҳида қизиқиш уйғотади.
"Doing Business" маърузаси турли мамлакатларда жорий этиладиган, ўн йўналишда бизнес фаолиятига дахлдор норматив – ҳуқуқий ўзгаришларни қайд этади ва уларни бизнес фаолияти шарт-шароитларини яхшилаш ёки ёмонлаштириш юзасидан баҳолайди. Тегишли таҳлил дунёнинг 190 мамлакатига нисбатан қўлланилади.
Рейтинг мамлакатлар позицияларини бизнес юритишнинг 10 индикатори бўйича баҳолайди:
- корхоналарни рўйхатдан ўтказиш;
- қурилишга рухсатномалар олиш;
- электр таъминоти тармоғига уланиш;
- мулкни рўйхатга олиш;
- кредитлар олиш;
- миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш;
- солиқ солиш;
- халқаро савдо;
- контрактлар ижросини таъминлаш;
- тўлов қобилиятсизлигини ҳал қилиш.
Бу йилги рейтингга илгари киритилмаган яна бир индикатор "ходимларни ёллаш" индикатори бўйича ҳам баҳоланди.
Рейтингда ижобий динамиканинг омиллари ҳақида гапирар экан, жаҳон банки таҳлилчиларининг таъкидлашича, қашшоқликнинг пастлиги бизнес учун янада қулай муҳит яратишга ёрдам беради ва тартибга солиш самарадорлигини ошириш тадбиркорлик, стартаплар, инновацияларни ривожлантиришга, кредитлар ва инвестицияларнинг қулайлигини таъминлашга ижобий таъсир кўрсатади. Айниқса, рейтингда юқори поғанани банд этганлар бизнесни рўйхатга олиш ва мулкни топшириш учун онлайн тартиб-қоидаларга, шунингдек, солиқ декларациясини топшириш учун электрон платформаларга эга бўлишга мойил.
Хулоса қилиб айтганда, бизнесни юритишда биринчи ҳисобот 2003 йилда чоп этилган ва "Doing Business 2020" жорий ҳисоботи рейтингнинг 17-сонли нашри ҳисобланади. Жорий йилнинг 24 октябрида чиқарилган индекс ўтган йилнинг майидан шу йилнинг май ойигача бўлган ўзгаришларни ҳисобга олади. Ҳисоботда келтирилган маълумотларга кўра, 115 мамлакат 294 ислоҳотни амалга оширди, натижада Жаҳон банки экспертларининг фикрига кўра, ушбу мамлакатларда бизнес юритиш шартлари яхшиланди. 2003 йилда 190 мамлакатдан 186 та мамлакатда жаҳон банки гуруҳи томонидан "Doing Business"ни тайёрлаш бўйича мониторинг олиб борилган ҳисоботнинг биринчи чиқарилишидан бошлаб тадбиркорлик фаолияти шароитларини яхшилашга қаратилган 3500 дан ортиқ ислоҳотлар амалга оширилган.
ИТИМ ахборот-ресурс маркази
Изоҳ қолдириш