Февраль ойида Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада жадаллашди

Февраль ойида Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индекси сезиларли даражада жадаллашди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2026 йил февраль ойида 1124 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 12,4 фоизга ортган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 24,2 фоизга ўсиш кузатилган, График №1).

Жорий йилнинг февраль ойида ИФИ компонентлари даражасидаги қуйидаги ўзгаришлар кузатилди:

- хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисоб-варақларидаги операциялар сони бўйича компонент 22 фоизга ортган;

- товар-хом ашё биржасида хом-ашё сотиб олиш жадаллиги 10,6 фоизга ошган;

- фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,9 фоизга ортган;

- товар белгилари бўйича компонент 9,4 фоизга ошган;

Шунингдек, 2026 йил февраль ойида ИФИ 13 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиши кузатилган (График №2).

Жумладан, Андижон (44,8 %), Сирдарё (41,7 %), Тошкент (33,3 %) ва Қашқадарё вилоятида (28,2 %) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (Жадвал №1, 2).

Шунингдек, ушбу кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида 0,5 % га камайиб мўътадил даражада қолган.

  1. Ҳисобот даврида банклараро тўлов операциялари сони 6760,3 минг тани ташкил этиб, 2026 йилнинг январь ойига нисбатан 1 220,5 минг транзаксияга (22%) ортган.

Банклараро тўлов операциялари сони 12 та ҳудудда ортган. Хусусан, Тошкент ш. (24,1 %), Сурхондарё (23,3 %), Самарқанд (21,4 %) ва Навоий (17,7 %) вилоятларида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан сезиларли ортган.

Шунингдек, бу кўрсаткич Сирдарё (8,1 %) ва Қорақалпоғистонда (1,6 %) камайган.

  1. Жорий йилнинг февраль ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,1058бирликни ташкил этган (ўтган ойга нисбатан 10,6 фоизга ортган). Бунда, тузилган битимлар сони 36,2 фоизга ортганлиги ва ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 15,1 фоизга камайганлиги кузатилди.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2026 йил февраль ойида 6 296 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 6,5 фоизга ортган.

  1. Ҳисобот даврида фаолият юритаётган хўжалик субъектлари компоненти 1,0088 бирликни ташкил этиб, олдинги ойга нисбатан 0,9фоизга ортган. Бунда:

- барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони олдинги ойга нисбатан 4 079 бирликка ортиб, 508,5 мингтани ташкил этган;

- йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони эса 51 тага ошиб, 4 161 тани ташкил этган;

- кичик корхоналар сони 3,9 мингтага ортиб, 415,1 мингтага етган. Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 36 тага ортиб, 89,2 мингтани ташкил этган.

  1. 2026 йилнинг февраль ойида савдо белгилари бўйича компонент 1,0641 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 9,4фоизга ортган. Мазкур даврда юридик шахслар томонидан 430 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Жадвал №1

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1124

↑1,2203

↑1,1058

↑1,0088

↑1,0941

Андижон вилояти

↑1448

1,1491

2,0000

1,0140

0,7692

Сирдарё вилояти

↑1417

0,9194

2,0000

1,0166

2,4000

Тошкент вилояти

↑1333

1,1684

1,6702

1,0124

1,1111

Қашқадарё вилояти

↑1282

1,1102

1,5294

1,0060

2,0000

Сурхондарё вилояти

↑1267

1,2329

1,3817

1,0129

2,0000

Бухоро вилояти

↑1262

1,1273

1,4266

1,0159

2,4286

Жиззах вилояти

↑1200

1,0986

1,4057

1,0141

1,0000

Тошкент шаҳри

↑1199

1,2409

1,2823

1,0081

1,0126

Навоий вилояти

↑1111

1,1771

1,1007

1,0078

1,2500

Фарғона вилояти

↑1085

1,1114

1,0890

1,0056

1,3158

Самарқанд вилояти

↑1085

1,2138

1,0387

1,0148

0,7059

Наманган вилояти

↑1049

1,1430

0,9463

1,0134

1,6000

Хоразм вилояти

↑1032

1,0794

0,9417

1,0061

1,8750

Қорақалпоғистон Республикаси

↓995

0,9844

0,9920

1,0169

1,0000

Жадвал №2

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

↑1242

↑1,1068

↑1,4564

↑1,0703

↑1,2216

Жиззах вилояти

↑1484

0,9514

1,8357

1,0753

6,0000

Қорақалпоғистон Республикаси

↑1436

1,0160

2,0000

1,1384

1,0000

Наманган вилояти

↑1423

1,0088

2,0000

1,0722

1,1429

Самарқанд вилояти

↑1419

1,0170

2,0000

1,0714

0,9231

Тошкент вилояти

↑1416

0,9578

2,0000

1,1049

1,2500

Қашқадарё вилояти

↑1413

0,9675

2,0000

1,0923

1,1429

Хоразм вилояти

↑1400

0,9407

2,0000

1,0596

1,2500

Сирдарё вилояти

↑1382

0,8860

1,6375

1,0757

6,0000

Сурхондарё вилояти

↑1348

0,8988

1,9449

1,0244

1,0000

Фарғона вилояти

↑1346

0,8434

2,0000

1,0198

0,8929

Бухоро вилояти

↑1333

1,0014

1,8108

1,0287

1,0625

Навоий вилояти

↑1151

1,0090

1,2914

1,0514

1,6667

Андижон вилояти

↑1125

1,3154

1,0338

1,0171

0,9091

Тошкент шаҳри

↑1049

1,1248

0,9363

1,1028

1,2737

Исломбек Сапарматов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар