Наманган вилоятининг 2022 йил I чорагидаги ташқи савдо айланмаси кўрсаткичлари

Наманган вилоятининг 2022 йил I чорагидаги ташқи савдо айланмаси кўрсаткичлари

2022 йил январь-март ойлари Республика ташқи савдо айланмасининг 1,18%лик улуши Наманган вилояти ҳиссасига тўғри келиб, ташқи савдо айланмаси 300,5 миллион AҚШ долларни ташкил этди.

Вилоятнинг Республика экспорти ва импортидаги улуши мос равишда 1,13% ва 1,22%ни ташкил этади. Жорий давр мобайнида ҳудуднинг ташқи савдо балансида салбий сальдо қайд этилган. Ҳудудий ташқи савдонинг 57,5% ёки 172,7 миллион AҚШ доллари импорт ҳиссасига тўғри келган бўлса, қолган 127,8 миллион AҚШ доллари (42,5%) экспорт ҳажмига тўғри келади.

Наманган вилоятининг 2022 йил I чорагидаги экспорт таркибида энг асосий товарлар - олтин (53%), қора ва рангли металлар (7%)ни ташкил этади тўғри келди. Қолган маҳсулотларнинг улуши ҳар бири 10%дан камроқ миқдорни ташкил этди.

Наманган вилоятининг экспорт таркиби

Вилоят импортининг кўрсаткичлари ягона секторга ихтисослашмаганини кузатиш мумкин. Жорий йилниниг январь-март ойларида вилоят ҳудудига энг кўп импорт қилинган товарларнинг энг асосий қисми машина ва асбоб-ускуналар (39%), кимёвий маҳсулотлар ва улардан тайёрланадиган буюмлар (16%) ҳамда озиқ-овқатлар (12%) улушига тўғри келади. Хизматлар импорти 7%ни ташкил қилган.

Наманган вилоятининг импорт таркиби

Ташқи савдо географияси бўйича таҳлиллар шуни кўрсатадики, 2022 йил I чорагида ҳудудий экспортнинг 49% Россия Федерацияси улушига тўғри келади. Бошқа ҳамкор мамлакатлар сифатида Қирғизистон (13%), Хитой (12%), Туркия (12%), Қозоғистон (4%)ни кўриш мумкин.

2022 йил I чораги учун Наманган вилояти экспортида дунё мамлакатларининг улуши

Вилоятнинг I чорак якунидаги таҳлиллар шуни кўрсатадики, импорт ҳажмининг энг катта улуши Хитой 43 (%) ҳисобига тўғри келади. Вилоятнинг ҳамкор-импортерлари Россия Федерацияси (15%), Қозоғистон (9%), Туркия (7%), Туркманистон (3%), Литва (3%), Германия (3%)дир.

2022 йил I чораги учун Наманган вилояти импортида дунё мамлакатларининг улуши

Мазкур даврда туманлар экспортида энг юқори ўсиш Чуст тумани (170%), Норин тумани (100%) Тўрақўрғон тумани (71%) ларда қайд этилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Мингбулоқ ва Чортоқ туманларида экспорт ҳажми мос равишда 52% ва 39% га камроқ бўлган.

Туманлар бўйича экспорт ҳажми (минг AҚШ долларида)

Вилоят импорт ҳажмининг туманлар бўйича тасқсимланишидан кўришимиз мумкинки, Косонсой, Наманган, Уйчи, Чуст туманлари ва Наманган шаҳрининг Давлатобод ҳамда Янги Наманган туманларида импорт ҳажми 10 миллион AҚШ долларидан кўпроқ. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Чуст тумани (192%), Чортоқ тумани (154%), Тўрақўрғон туманларида (95%) сезиларли ўсиш суръатлари қайд этилган. Aксинча, Давлатобод тумани (-4%) ҳамда Поп туманларида (-28%) пасайиш кузатилган, Норин туманида (1%) импорт ҳажмида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли ўсиш қайд этилмаган.

Туманлар бўйича импорт ҳажми (минг AҚШ долларида)

Нурдинова Шоирахон, Наманган филиали бош илмий ходими
Сайфиддинов Самандар, НамДУ 2-курс талабаси

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар