2020 йилдан Марказий банк инфляцион таргетлашга ўтади. 2023 йилгача инфляция бўйича доимий таргет 5 фоиз даражасида этиб белгиланди.
Ўзбекистон Марказий банки 2020 йил 1 январдан босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтади. Бу ҳақда президентнинг 19 ноябрдаги фармонида сўз боради. Инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш режалаштирилмоқда.
Инфляцион таргетлаш, бу — давлат идоралари томонидан мамлакатда инфляцияни назорат қилиш учун кўрадиган монетар чора-тадбирлар мажмуидир. Бунинг учун ўрта муддатли макроиқтисодий прогнозни белгиланиши, сўнгра прогноздан четга чиққан тақдирда — иқтисодиётдаги мақбул ҳолатга қайтишга имкон берувчи чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилиши керак.
Изоҳ қолдириш