Жорий йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 11,5 триллион сўм (ўтган йилга нисбатан 4 баравар кўп) маблағ ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Давлат раҳбари бажарилган ишларга тўхталиб ўтаркан, қурилган уй жойлар эҳтиёж учун етарли эмаслигини таъкидлаб ўтди.
Ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатимиз аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш учун йилига камида 100-150 мингта уй-жой қуришимиз керак», — деди Президент.
Шу билан бирга Шавкат Мирзиёев лойиҳа ва қурилиш сифатини ошириш, соҳани маблағ билан таъминлаш ҳамда ҳалол-пок ишлатиш ва малакали мутахассислар тайёрлашдаги муаммолар ечимини топиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.
Жорий йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 11,5 триллион сўм (ўтган йилга нисбатан 4 баравар кўп) маблағ ажратилади. Шунингдек ипотека кредити бўйича етишмовчилик ва чеклов бўлмайди.
«Ҳудуд раҳбарлари бир нарсани билиб олсин: бу йилдан бошлаб ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмайди, — деди Президент.
Йиғилиш давомида бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва молия вазири Темур Ишметовга йил якунига қадар республика бўйича камида 6,5 мингта хонадон учун кредитга 1,5 триллион сўм ресурс ажратиш топшириғи берилди.
Изоҳ қолдириш