2025 йил январь ойи Ўзбекистон ҳудудларида тадбиркорлик фаоллиги ошиши билан бошланди

2025 йил январь ойи Ўзбекистон ҳудудларида тадбиркорлик фаоллиги ошиши билан бошланди

Марказий банк, Cолиқ ва Божхона қўмиталари тезкор маълумотлар асосида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) мутахассислари ҳар ойда Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида тадбиркорлик фаолиятини комплекс таҳлил қилиб боради.

Комплекс ёндашув иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги тадбиркорлик фаолиятини минтақавий даражада таҳлил қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш тенденциялари ва қонуниятларни баҳолаш, шунингдек, республиканинг ҳар бир ҳудудининг иқтисодий динамикасига таъсир этувчи асосий омилларни аниқлаш имконини беради.

Мониторинг натижаларига кўра, 2025 йил январь ойида солиқ тушумлари 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 10,3%га ўсиш билан ижобий динамикани кўрсатди, бу эса тадбиркорлик фаоллигининг барқарорлигидан далолат беради.

Солиқ тушумларининг ҳудудий динамикасини таҳлил қилиш натижасида қуйидаги тенденциялар аниқланди. Андижон вилоятида солиқ тушумлари бўйича энг юқори ўсиш - 49,7% қайд этилди. Тошкент, Наманган ва Бухоро вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш кузатилди – мос равишда 49,7%, 41% ва 30,4%. Тошкент шаҳрида эса ўсиш 48,6%ни ташкил этди.

Солиқ тушумлари бўйича таҳлили даромад солиғи 11,5%га ошганини кўрсатмоқда, бу эса аҳоли бандлиги ва даромадларининг ошганлигини кўрсатади. Мулк солиғи 18%га, ер солиғи эса 7,3%га ошди.

Божхона тўловлари бўйича тушумлар 14,5%га ошди.

Божхона тушумларининг энг катта ўсиши Сирдарё вилоятида қайд этилиб. 143,5%ни ташкил этди. Шунингдек, Навоий - 67,6% ва Бухоро - 48,1%га вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилди.

Божхона тушумларининг ошиши бир қатор асосий товар йўналишлари бўйича импорт қилинадиган маҳсулотлар ҳажмининг ўсиши билан боғлиқ.

Нефт ва нефт маҳсулотлари, электр жиҳозлари ва унинг таркибий қисмлари, фармацевтика маҳсулотлари, ёғоч, ҳайвонлар ва ҳайвонлар учун озуқа, тамаки маҳсулотлари, ўсимликлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар, шунингдек чарм маҳсулотлари тоифаларида сезиларли ижобий ўзгаришлар кузатилмоқда.

2025 йил бошидан буён товарлар экспорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,1%га ўсди. Экспортнинг сезиларли ўсиши Сурхондарё (219,7%), Самарқанд (28,8%) ва Хоразм (28,3%) вилоятларида кузатилди.

Таҳлил қилинаётган даврда тижорат банклари томонидан ажратилган кредитлар ҳажми 64,2%га ошди. Кредитлашнинг энг катта ўсиши Сирдарё (95,4%), Андижон (70,9%), Навоий (64%) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (92,3%) қайд этилди.

2025 йилнинг биринчи ойида 6126 та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг энг кўпи Тошкент (601 та), Хоразм (489 та), Самарқанд (485 та) ва Наманган (358 та) вилоятларида ҳамда Тошкент (1528 та) шаҳрида рўйхатга олинган.

Султонмурод Озодов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар