Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) автомобил бозорида савдолар ўзгаришини мунтазам таҳлил қилиб келмоқда.
2021 йил ноябрь ойида республикада автомобил олди-сотдиси бўйича битимлари сони фаолликнинг ўсиш тенденциясини сақлаб қолди. Шундай қилиб, жорий йилнинг октябрь ойига қадар савдолар бироз пасайганига (2,7%) қарамай, жорий йилнинг сентябрь ойига нисбатан ўсиш 29% ни ташкил этди.
Шу билан бирга, 2020 йилнинг ноябрь ойига нисбатан маҳаллий автомобил бозорига бўлган талаб ўртача 8,8 фоизга, 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 18,2 фоизга кескин ўзсиш кузатилди.
1- расм. Рўйхатга олинган ва қайта рўйхатдан ўтган автомобиллар сонини ўзгариши индекси
2021 йил январ-ноябрь ойларида 7,8 трлн сўм автокредитлар берилган. Бу 2020 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 40 фоизга ошган (2020 йилда 5,6 трлн сўм).
Ҳудудлар кесимида асосий ўсиш Бухоро вилояти (114 фоиз) ва Тошкент шаҳрига (2,4 марта) тўғри келади.
Бирламчи автомобил бозорида чиплар билан боғлиқ вазият қийинлигича қолмоқда. Микрочипларнинг етишмаслиги, унинг оқибатларида машиналар етишмовчилиги ва ускуналарнинг ўзгаришини келтириб чиқаради. Шу билан бирга, янги автомобиллар сегменти ортидан иккиламчи бозорда нархлар ошиб бормоқда.
Ҳудудлар кесимида энг юқори ўсиш суръатлари Қашқадарё (12,1 фоиз), Хоразм (10,5 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (6,3 фоиз) қайд этилди. Наманган (17,1 фоиз), Фарғона (14,9 фоиз), Сурхондарё (14,4 фоиз) ва Навоий (10 фоиз) вилоятларида автомобиллар хариди камайди.
2021 йил ноябрь ойида 17,4 минг дона янги енгил автомобиллар давлат рўйхатидан ўтказилди (октябрь ойига нисбатан камайиш – 5,9 фоиз). Шундан, 1 270 донаси (7,3 фоизи) чет элда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳисобланади.
2-расм. 2021 йилда бирламчи ва иккиламчи автомобил бозори
Умуман, январь-ноябрь ойларида республика бўйича 169,7 минг дона янги енгил автомобиллар давлат рўйхатидан ўтказилди.
Халилуллоҳ Ҳамидов, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Сектор мудири
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан ишлаш бўлими
Изоҳ қолдириш