Инфографика: Қашқадарё вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Инфографика: Қашқадарё вилоятининг беш йиллик ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

Марказ экспертлари вилоятда сўнгги йилларида юз берган фаол ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий ўзгаришларини тақдим этди.

2017-2020 йиллар давомида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 9,8% га ошиб, 20 трлн. сўмдан 36 трлн сўмга етди.

Шу давр мобайнида ЯҲМнинг хизматлар соҳаси 29,2 фоиздан 32,7 фоизга, қишлоқ хўжалиги 35,8 фоиздан 40,3 фоизга ўсди.

Бозор хизматлари 32% га кўпайиб, 5,1 трлн. сўмдан 10,3 трлн сўмга етди.

Сўнгги беш йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 9,6 трлн сўмдан 14,6 трлн сўмга етиб, 5,9% га ошди.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 4,4% га ўсиб, 2016 йилдаги 11,1 трлн. сўмдан 2020 йилда 24,5 трлн. сўмни ташкил этди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 2016 йилдаги 36,3 минг донадан 2020 йилда 46,6 минг донага 28 % кўпайди.

Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2016-2020 йилларда 29 км газ қувурлари, 73 км автомобил йўллари ва 581 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди.

Шу давр мобайнида 140 мингга яқин янги иш ўрни яратилди.

Ўтган беш йил давомида вилоятда 5 543 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 12,6 минг ўрин, мактабларда 54,3 минг ўрин, шифохонада 3,1 минг ўринга мўлжалланган коекалар жойлаштирилди.

Қашқадарё вилояти қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш ҳамда ёқилғи ресурсларини қазиб олиш бўйича Ўзбекистонда муҳим ўрин эгаллайди.

Шунингдек, республикада энг кўп дон ва пахта етказиб берадиган вилоятдир.

Саноатининг етакчи тармоқлари: — табиий газ ва нефть қазиб олиш, газни қайта ишлаш, пахта тозалаш, ёғ экстракцияси, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, ип йигирув, тикувчилик, озиқовқат ва бошқалардир.

Энг йирик корхоналари: Муборак нефтгаз унитар корхонаси, Шўртан газ унитар корхонаси, Муборак газни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ кимё мажмуаси, Қарши, Косон ёғэкстракция, Шаҳрисабз консерва заводлари, Шаҳрисабз пиллакашлик, Қарши тикувчилик фабрикалари, Қашқадарё мармар акциядорлик жамияти ва бошқа қўшма корхоналар фаолият кўрсатади,

Вилоят ҳудудидаги дастлабки Қашқадарё вилоятида газ (пропан), жун, пахта толаси, момиқ, полиэтилен, томат пастаси, турли хил плиталар ишлаб чиқарилади.

Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқлари: ғаллачилик, пахтачилик, картошкачилик, полизчилик, сабзавотчилик, чорвачилик. Боғдорчилик, токчилик, ипакчилик ҳам салмоқли ўрин тутади. Чорвачилиги гўшт-сут етиштиришга ихтисослашган. Қорамолчилик, қўйчилик, паррандачилик ривожланган. Муборак, Миришкор, Нишон, Ғузор туманларида қоракўлчиликка ихтисослашган йирик наслчилик хўжаликлари мавжуд. Асаларичиликка ҳам катта эътибор берилган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар