Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Россия Федерацияси Марказий банки ўртасида компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Марказий банки матбуот хизмати.
Меморандум компьютер ҳужумларининг олдини олиш ва аниқлаш, уларни бартараф этиш учун шарт-шароитлар яратиш ва томонларнинг ахборот хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган икки мамлакат Марказий банкларининг ўзаро ҳамкорлигини кўзда тутади.
Компьютер ҳужумларига қарши курашиш бўйича ҳамкорлик банк тизимида ахборот хавфсизлигининг таҳдиди юзасидан прогнозларни ишлаб чиқиш ва огоҳлантириш стратегияларининг самарадорлигини ошириш, компьютер ҳужумларининг сабабларини аниқлаш, уларга муносабат билдириш ва оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалиётга татбиқ этиш имконини беради.
Изоҳ қолдириш