Шавкат Мирзиёев ва ишбилармонлар: тадбиркорлик соҳасидаги еттита асосий йўналиш эълон қилинди

Шавкат Мирзиёев ва ишбилармонлар: тадбиркорлик соҳасидаги еттита асосий йўналиш эълон қилинди

Бугун, 2021 йил 20 август куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар саройида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан биринчи очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Мулоқотда 500 га яқин тадбиркор қатнашди. Вилоятлардаги студияларда эса жами 2000 га яқин ишбилармонлар иштирок этди.

Биринчи очиқ мулоқотга барча – тадбиркорлар, вазирлик ва идоралар, қолаверса, давлат раҳбари ҳам тайёргарлик кўрди. Шу мақсадда 24/7 режимида тадбиркорларнинг мурожаатларини тўплаш ва таҳлил қилиш бўйича штаб ташкил этилди.

Тадбиркорлардан 15 мингдан ортиқ савол, таклиф ва ташаббуслар келиб тушди ва шу кунгача, жойларда уларнинг кўпчилиги ҳал этилди.

Очиқ мулоқот чоғида тадбиркорларнинг долзарб муаммолари, уларни ҳал этиш йўллари, мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича таклиф ва ташаббуслар муҳокама қилинди.

Президентнинг айтишича, бугун Ўзбекистонда тадбиркорлар сони 1,5 миллион кишини ташкил этади. Ушбу тадбиркорларга қарашли корхоналарда 5 миллионга яқин киши меҳнат қилмоқда.

Тадбиркорлар олдида турган муаммоларни ҳал этишнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди.

Мен сизлар томонингиздан кўтарилган масалалар билан атрофлича танишиб чиқдим. Шу боис, сизларни қийнаётган барча муаммо ва саволлардан тўла хабардорман. Бугунга қадар энг долзарб муаммоларни тизимлаштириб, уларни ҳал қилишга қаратилган 7 та муҳим йўналиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқдик, деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари билан очиқ мулоқот чоғида кўплаб соҳаларда турли мавзулар ёритилди. Асосий йўналишлар эълон қилинди, улар орасида энг муҳим еттитаси:

  • молиялаштириш ва кредитлаш;
  • солиқ тизимини такомиллаштириш, бизнесга солиқ юкини камайтириш;
  • ер ажратиш ва хусусий мулк масаласи;
  • инфратузилма муаммолари;
  • экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш, кичик бизнесни экспорт фаолиятига жалб этишнинг янги имкониятлари;
  • транспорт ва логистика.

Шундай қилиб, давлат раҳбари мамлакатимизда тадбиркорлик соҳасини ислоҳ қилишнинг янги дастурини шакллантирди.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар