Жорий йилнинг 31 августидан 4 сентябргача Ўзбекистон Республикасининг гўзал пойтахти Тошкент шаҳрида, Тошкент Халқаро конгресс-марказида Ислом тараққиёт банки (ИТБ) Гуруҳи Бошқарувчилар Кенгашининг 2021 йилги Йиллик анжуманини ўтказади. Унда аъзо мамлакатларга оид ривожланиш масалалари ва институционал муаммолар муҳокама қилинади.
Йиллик анжуманда ИТБга аъзо мамлакатларнинг 57 нафар ҳукумат вакиллари, молия, иқтисодиёт, режалаштириш ва халқаро ҳамкорлик вазирлари, марказий банклар раҳбарлари ва бошқа расмийлар, шунингдек, турли кўп томонлама ривожланиш банклари (MDB) ва халқаро ривожланиш ташкилотлари, бизнес сектори, фуқаролик жамияти, илмий доиралар, ОАВ ва бошқа манфаатдор томонлар вакиллари қатнашади. Жами 2000 дан ортиқ иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.
Бу йилги Йиллик анжуман жаҳон иқтисодиётнинг пасайишига сабаб бўлган COVID-19 пандемияси фонида бўлиб ўтмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда, тадбир доирасида аъзо мамлакатларда ва жаҳон миқёсида вакциналарнинг оммабоплигини таъминлаш, пандемия туфайли юзага келган иқтисодий муаммоларни ҳал этиш ҳамда иқтисодиётларнинг комплекс тикланишини рағбатлантириш механизмлари муҳокама қилинади.
Барча санитария-эпидемиология чора-тадбирларига риоя қилинган ҳолда ўтказиладиган учрашувлар муаммоларни муҳокама қилиш ва ИТБга аъзо мамлакатларнинг ривожланиш имкониятларини ўрганиш учун ниҳоятда қўлай платформа ҳисобланади. Бир қатор масалалар Йиллик анжуман доирасида ўтказиладиган алоҳида мавзудаги семинар ва тадбирларда кўриб чиқилади. COVID-19 шароитларида барқарорликни ошириш, глобал иқтисодий тикланишнинг йўли сифатида барқарор қўшилган қиймат занжирларини тиклаш, ёшларни ҳар томонлама ривожлантириш, иш ўринларини яратиш ва бошқа бир қатор қизиқарли мавзулар кўтарилади. Шунингдек, ИБР ҳузуридаги Трансформация жамғармаси томонидан турли соҳаларда “эртанги кун инновациялари” тақдимоти ташкил этилади.
Йиллик анжуман, шунингдек, ИТБ Гуруҳига аъзо бўлган мамлакатларни бирлаштирувчи бошқа тегишли ташкилотларнинг умумий мажлисларини ўтказиш учун платформа ҳисобланади.
Қўшимча маълумот олиш ва тадбирлар дастури билан танишиш учун йиллик анжуманга бағишланган махсус сайтимизга киришингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш