Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантириш манфаатларига жавоб беради

Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантириш манфаатларига жавоб беради

2024 йил 30 январь куни Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон Беларусь: ҳамкорликнинг янги уфқлари ва истиқболлар" мавзусида гибрид форматда давра суҳбати бўлиб ўтди, унда Марказ директори Обид Ҳакимов маъруза қилди.

Тадбирда Ўзбекистон ва Белорусь дипломатик миссиялари раҳбарлари, икки мамлакат эксперт-таҳлилий, илмий-академик доиралари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Ҳакимов ўз нутқида географик масофага қарамай, Ўзбекистон ва Белорусь савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг кўплаб йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларига эга эканлигини таъкидлади. Бунинг учун барча қулай шарт-шароитлар ва мустаҳкам ҳуқуқий база мавжуд бўлиб, у иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш тўғрисидаги битим, инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги битим ва бошқаларни ўз ичига олади.

Шундай қилиб, Беларусь ташқи савдо ҳажми бўйича Ўзбекистоннинг энг йирик20 таасосий савдо шериклари қаторига киради. Шу билан бирга, сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмининг ўсишида ижобий тенденция кузатилмоқда.

Мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик салоҳияти ҳақида сўз юритилар экан, 2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг Беларусь билан товар айирбошлаш ҳажми 3,4 баробарга ошиб, 620,1 млн.долларга, экспорт ҳажми 4,3 баробарга ошиб, 119,0 млн.долларга, импорт ҳажми эса 3,2 баробарга ошиб, 501,1 млн. долларга етгани таъкидланди. Шундай қилиб, бу даврда Беларуснинг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши ҳам ошди ва 1%дан кўпроқни ташкил этди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро савдо асосан хомашё билан эмас, балки ишлаб чиқариш саноатининг тайёр маҳсулотлари билан ифодаланади. Шундай қилиб, барчамиз биргаликда давлатларимиз раҳбарлари томонидан белгиланган – ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказиш учун биргаликда ишлашимиз керак", - деди Марказ директори.

Шундай қилиб, 2023 йилда Белорусга экспорт таркибини кийим-кечак – 37%ни, турли мато ва ип-калавалар – 18%ни, мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари – 17%ни, электротехника маҳсулотларини – 7%ни, турли хил тайёр маҳсулотлар ва бошқалар – 5%ни ташкил қилди.

Белорусдан импорт таркибини ёғоч материаллари, шу жумладан ёғоч-қириндили плиталар (ДСП) – 25%ни, гўшт маҳсулотлари – 17%ни, – тракторлар ва мотор қисмлари – 16%ни, сут маҳсулотлари – 7%ни, турли хил тайёр маҳсулотлар – 6%ни, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар – 5%ни ташкил этган.

Экспертнинг таъкидлашича, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказилган таҳлил шуни кўрсатадики, Белорусь бозорига учинчи мамлакатлардан импорт қилинадиган маҳсулотларни етказиб беришни кўпайтириш учун ҳали амалга оширилмаган экспорт салоҳияти мавжуд. Булар тўқимачилик маҳсулотлари, мис маҳсулотлари, айрим турдаги электротехника маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар, шу жумладан, қуритилган мевалар, автомобиллар ва бошқалар.

Ўзбекистоннинг Белорусга экспорти ҳажми импорт ҳажмига нисбатан 4-5 баробар камлигини ҳисобга олсак, фойдаланилмаётган экспорт салоҳиятини рўёбга чиқариш ўзаро савдо-сотиқни мувозанатлаштириши мумкин. Ўз навбатида, Беларуснинг ёғочсозлик ва электротехника саноати, гўшт, сут маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги техникаси ва бошқа тармоқларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Ўзбекистонда харидоргир.

Икки томонлама савдо ҳажмини, асосан, мамлакатларимиз учинчи далатлардан импорт қилинадиган тайёр маҳсулотлар ҳажмини янада ошириш ва бунинг учун иқтисодиётларимизнинг бир-бирини тўлдирувчи омилидан фойдаланиш зарур", - деди эксперт.

Марказ раҳбарининг сўзларига кўра, ўзаро савдодан ташқари, инвестициявий ҳамкорлик ва ишлаб чиқарувчиларимиз ўртасидаги кооперация алоқаларини ривожлантириш ҳам ўзаро ҳамкорликнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.

Шундай қилиб, инвестициявий ҳамкорлик соҳасида ҳам ижобий тенденция кузатилмоқда. 2017 йилдан буён Ўзбекистонда Беларусь капитали иштирокидаги корхоналар сони қарийб 10 баробар ошди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 209 та шундай корхона фаолият юритмоқда, улардан 63 таси қўшма корхона ва 146 таси юз фоиз Беларусь капиталига эга.

Беларусь инвестициялари ҳажми кичик ҳажмларга қарамай, ўсиш тенденциясига эга эканлиги қайд этилди. Агар 2020 йилда Беларусь инвестициялари ҳажми 5,8 млн. долларни ташкил этган бўлса, 2021 йилда – 7,5 млн. доллар, 2022 йилда – 12,1 млн. доллар ва 2023 йилнинг 9 ойида бу кўрсаткич 18,1 млн.доллардан ошди.

Беларусь инвестицияларининг асосий йўналишлари тўқимачилик маҳсулотлари, хусусан, тайёр кийим-кечак, чарм, фармацевтика маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги техникаси, шунингдек, ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқаларни ишлаб чиқаришдир. Ўз навбатида, Беларусь ҳудудида Ўзбекистон инвестициялари иштирокидаги 100 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатмоқда.

Хулоса қилиб айтганда, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори божсиз савдо режими, шунингдек, бир-бирини тўлдирувчи иқтисодий тармоқларнинг мавжудлиги мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва кооперацион ҳамкорликни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратишини таъкидлади.

Икки мамлакат ишлаб чиқарувчилари ўртасидаги кооперация алоқаларини кенгайтириш орқали Ўзбекистон ва Белорусь маҳаллий ва қўшма маҳсулотларни учинчи мамлакатлар бозорларига, хусусан, Европа, Жанубий Осиё ва яқин Шарқ бозорларига олиб чиқиш учун бир — бирларига ёрдам бериши мумкин, бу шубҳасиз иқтисодиётимиз тараққиёти манфаатларига жавоб беради, - дея таъкидлади О. Ҳакимов.

Маълумот учун: Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМТИ) томонидан Беларусь Стратегик тадқиқотлар институти (БСТИ) билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Беларусь томонидан БСТИ, Маркетинг ва нарх тадқиқотлари миллий маркази, Беларусь давлат транспорт университети, П.M.Машеров номидаги Витебск давлат университети ва бошқа муассасалар каби нуфузли илмий-тадқиқот институтларининг раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этишди.

Ўзбекистон томонидан эса СМТИ, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, ХААТМ, Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш маркази, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбарлари иштирок этди.

Жамоатчилик билан алоқалар ва маркетинг шўъбаси


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар