Халқаро ташкилотлардан ҳам Қирғизистонга қиймати 9 миллион сўмлик шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция ишларини олиб бориш учун материаллар етказиб берган.
Ўзбекистон Қирғизистонга 560 минг долларлик инсонпарварлик ёрдами ажратди. Бу ҳақда “Кабар” ахборот агентлиги Қирғизистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири Замирбек Аскаровга таяниб маълум қилди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Қирғизистонга инсонпарварлик ёрдами сифатида қиймати 560 минг долларлик 2 минг тонна ун, 9,5 минг дона комбинезон, 12 минг дона ниқоб, 25 минг дона қўлқоп, 500 дона ҳимоя кўзойнаги, 200 дона пирометр, 45 тонна хлор етказиб берган.
Шунингдек, халқаро ташкилотлардан ҳам Қирғизистонга қиймати 9 миллион сўмлик шахсий ҳимоя воситалари, дезинфекция ишларини олиб бориш учун материаллар етказиб берилди, деган вазир бўлиб ўтган брифингда.
Мазкур ёрдам ҳудудлар ва соғлиқни сақлаш ташкилотларига тақсимланган.
Изоҳ қолдириш