Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Ўзбекистон Покистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан инсонпарварлик ёрдами Покистон Ислом Республикасига етказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.

Коронавирус инфекцияси тарқалишини бартараф этиш учун зарур тиббий ускуналар, буюмлар ва дори воситалари шаклидаги юк Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан мамлакат Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида Исломободга олиб борилди.

Тиббий ниқоб, оёқ ҳимоя воситалари, пирометрлар, кальций глюконат, кальций хлорид, магний сульфат, натрий хлорид, новокаин каби дорилар мавжуд захиралар ҳисобидан етказиб берилган. Маҳаллий корхоналар ҳимоя кўзойнаги, тиббий қўлқоп, респиратор ва антисептик воситалар тақдим этган.

Ўз навбатида, Ўзбекистон кўрсатган кўмак Покистон жамоатчилиги томонидан илиқ қарши олинди ва ушбу мамлакат оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар