2022 йил 1 июль ҳолатига кўра Фарғона вилоятида жами рўйхатдан ўтган корхоналар сони 52 174 тани ташкил этиб, улардан 94,5% (49303 та) фаолият кўрсатаётган, 2871 та корхона эса фаолият кўрсатмаётганлиги қайд этилган.
Янги ташкил этилган корхоналар сони 4537 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,6%га пасайиш қайд этилган. Ҳисобот даврида тугатилган корхоналар сони 844 тани ташкил этиб, бу корхоналарнинг асосий қисми савдо ва саноат соҳасига тўғри келган.
Вилоятда рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми йирик шаҳарларга тўғри келган. Вилоятдаги жами корхоналарнинг 37% Фарғона (8570 та), Қўқон (6100 та) ва Марғилон (4658 та) шаҳарларида рўйхатдан ўтган. Фурқат, Сўх ва Ёзёвон туманларида эса рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг сони мос равишда 1393, 1237 ва 1161 тани ташкил этиб, вилоят бўйича паст улушга эга ҳисобланади.
Шаҳар ва туманлар кесимида жами корхона ва ташкилотларга нисбатан фаолият олиб бораётганлари таҳлил қилинди. Марғилон шаҳрида рўйхатдан ўтган корхона ва ташкилотларнинг 97,3% фаолият кўрсатаётган бўлса, Қува туманида бу кўрсаткич 90,9% ташкил этган.
2022 йил 1 июль ҳолатига кўра, рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 45564 тани ташкил этган. Мазкур субъектларнинг 94,3% (42947 та) фаолият кўрсатса, қолган 2617 таси фаолият кўрсатмаётган ва 822 таси тугатилган. 2022 йилнинг 6 ойи ярмида 4392 та янги кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий улушини савдо 37% (15884 та) ва саноат 24% (10276 та) соҳалари ташкил қилса, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар 2% (994 та) кичик улушга эга. Ҳисобот даврида вилоятда тадбиркорлик субъектлари диверсификация кўрсаткичи ҳисобланганда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,19 пунктга пасайгани кузатилди.
Изоҳ қолдириш