2022 йил 1 июль ҳолатида Наманган вилоятида жами 42 214 та фаолият кўрсатаётган корхоналар аниқланган бўлиб, шундан асосий қисми 72% (30403 та) кичик корхона ва микрофирмаларга тўғри келган. Йирик корхоналарнинг жами корхоналардаги улуши 0,4% (168 та), фермер хўжаликлари улуши 17% (7185 та), дехқон хўжаликлари- 0,3% (110 та) ва бошқа корхоналар- 10,3% (4348 та)ни ташкил қилган.
Вилоятда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми Наманган шаҳри (11 406 та) ва Чуст тумани (4 068 та)га тўғри келади. Норин ва Мингбулоқ туманларида эса фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг сони мос равишда 2 255 ва 2 179 тани ташкил этиб, вилоят бўйича энг паст кўрсаткич ҳисобланади.
Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар улуши туман(шаҳар)лар кесимида
Иқтисодий фаолият турлари бўйича фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг асосий улушларни қишлоқ хўжалиги 24,3% (10 254 та) ва савдо 25,7% (10 863 та) ташкил қилса, ахборот ва алоқа 1,2% (501 та) ва соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар 1,7% (737 та) кичик улушларни ташкил қилган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича фаолият кўрсатаётган корхоналар сони
2022 йил 1 июль ҳолатига кўра, рўйхатдан ўтган кичик тадбиркорлик субъектлари-юридик шахслар сони 31 914 тани ташкил этган. Мазкур субъектларнинг 95,3% (30 403 та) фаолият кўрсатса, қолган 283 таси фаолият кўрсатмаётган ва 1 228 таси иқтисодий тугатиш жараёнига киритилган.
2022 йилнинг илк ярмида 2 890 та янги кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этилган. Тугатилган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 949 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48% (308 та)га ошган.
Вилоятда давлат рўйхатидан ўтган қўшма корхоналар сони 308 тани ташкил этиб, шундан 300 таси фаолият кўрсатаётгани қайд этилган. Мазкур давр мобайнида 20 та қўшма корхона янги ташкил этилган. Қўшма корхоналар кўрсаткичини шаҳар ва туманлар бўйича солиштирадиган бўлсак, Наманган шаҳри – 102 та, Косонсой – 31 та, Поп – 28 та, Чортоқ – 27 та туманларида юқори кўрсаткич қайд этилган. Норин - 12 та, Учқўрғон – 11 та, Мингбулоқ – 7 та туманлари паст кўрсаткични ташкил қилган.
Давлат рўйхатидан ўтган қўшма корхоналар сони туман(шаҳар)лар кесимида
Қўшма корхоналар, асосан, саноат (49,0%), савдо(14,6%) ва қишлоқ хўжалиги (12,7%) соҳаларида ташкил этилган.
Изоҳ қолдириш