2024 йил январь-март ойларида Сирдарё вилоятида хизматлар ҳажми 1 677,5 млрд. сўмни ташкил этган ва 2023 йилнинг январь-март ойларига нисбатан 5,6 фоизга ошган.
2024 йил январь-март ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида хизматлар соҳасининг улуши 34,2 фоизни ташкил этган.
2024 йил январь-март ойларида хизматлар соҳаси таркибида энг катта улуш молиявий хизматлар (33,6%), савдо (23,3%) ва транспорт (13,7%) хизматларига тўғри келган. Кейинги ўринларни бошқа хизматлар (6,3%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (5,8%), таълим хизматлари (3,1%), яшаш ва овқатланиш (2,8%), кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар (2,5%), компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш (2,3%), соғлиқни сақлаш (2,3%), шахсий хизматлар (2,0%), ижара хизматлари (1,7%) меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар (0,8%) эгаллаган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2024 йил январь-март ойларида барча хизмат турларининг динамикасида ўсиш суръатлари кузатилди. Молиявий хизматлар 18,6%, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 16,2%, транспорт 16,2%, бошқа хизматлар 14,3%, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 13,7%, ижара хизматлари 12,4%, яшаш ва овқатланиш хизматлари 8,4%, таълим хизматлари 7,7%, савдо хизматлари 7,5%, соғлиқни сақлаш 7,1%, компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш 7%, шахсий хизматлар (сартарош ва гўзаллик салони хизматлари) 6,4%, меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар 5%га ошган.
2024 йилнинг январь-март ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 43,6% Гулистон шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги энг катта улушлар бўйича кейинги ўринлар Сирдарё (13,1%), Боёвут (8,7%) туманлари ва Янгиер шаҳри (7,3%) ҳиссасига, энг кичик улушлар эса Ширин (1,4%), Оқолтин (3,3%) ва Сардоба (3,9%) туманларига тўғри келган.
2024 йилнинг январь-март ойларида хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш суръатлари Янгиер ш. (117,3%), Ширин ш. (115,2%), ва Мирзаобод (114,7%) туманида кузатилган.
Элёр Пулатов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш