Ўзбекистон автомобиль бозори тикланиш ва фаолликнинг ўсишини кўрсатди

Ўзбекистон автомобиль бозори тикланиш ва фаолликнинг ўсишини кўрсатди

Октябрь ойи якунларига кўра, республикада барча турдаги автотранспорт воситалари савдоси 112,5 минг донага етди. Бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 11% юқори. Савдо фаоллиги барча асосий бозор сегментларида ошгани қайд этилди.

Бирламчи ва иккиламчи бозорларда енгил автомобиллар сегменти ойлик 12,7% ўсишни кўрсатди ва 95,4 минг донани ташкил етди. Энг юқори ўсиш Наманган, Жиззах ва Бухоро вилоятларида қайд этилган бўлиб, бу ҳудудларда савдолар 20%дан зиёд ошди. Шу билан бирга, Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида фаоллик бироз пасайгани кузатилди.

Бирламчи автомобиль бозоридаги вазият

Октябрь ойи натижаларига кўра, бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси қарийб 19%га ошди, бу эса қўшимча 6 минг дона автомобиль сотилганини кўрсатади. Сегмент доирасида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар тоифасида сотувлар 33,4 минг донага етди, бу ўтган ойга нисбатан 22%га ўсди.

Янги хорижий автомобиллар сотуви бироз ўсиш (+1,1%) билан сентябр ойи кўрсаткичларидан ошиб, 4,5 минг донани ташкил этди.

Иккиламчи автомобиль бозори ўсиш суръатида

Октябрь ойида енги автомобилларининг иккиламчи бозорида сотувлар ўтган ойга нисбатан 9%га ошиб, 57,4 минг донани ташкил этди.

Иккиламчи бозорда электромобиллар сотуви 3 минг донадан ошиб, ойлик ҳисобда 15,2% ўсиш қайд этилди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,3 баробар кўпдир.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар сектори


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар