Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари март ойи якунлари бўйича Ўзбекистон автомобиль бозорини сарҳисоб қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари март ойи якунлари бўйича Ўзбекистон автомобиль бозорини сарҳисоб қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳар ойда Ўзбекистон автомобил бозоридаги вазиятни таҳлил қилиб боради.

Март ойи якунларига кўра, мамлакатда автотранспорт воситаларининг умумий савдоси деярли 109 минг донани ташкил этди. Умуман олганда, автомобил бозори ой давомида 5,8%га камайди.

Март ойида 96,5 мингта енгил автомобилларь сотилди, бу ўтган ойга нисбатан 12,1%га кам.

Ҳудудлар бўйича Сурхондарё, Фарғона ва Навоий вилоятларида енгил автомобиллар бозорида савдо ҳажмининг энг катта пасайиш қайд этилди.

2024 йилнинг I чораги якунларига кўра, енгил автомобиллар савдоси 3,2%га қисқариб, 334,3 мингта автомобилни ташкил этди.

Бирламчи автомобил бозоридаги вазият

Бирламчи енгил автомобиллар бозоридаги вазиятга келсак, бу ердаги бозор пасайиш тенденциясига эга. Ой давомида сотувлар 16,7%га камайган ҳолда 24 мингдан ортиқ автомобилни ташкил этди. Ўтган йилга нисбатан автомобил бозорининг ушбу сегменти 0,2%га бироз пасайди.

Шу билан бирга, ой давомида мамлкатимизда ишлаб чиқарилган 19,54 мингта енгил автомобиллари сотилди, бу ўтган йилнинг март ойига нисбатан 17,2%га кам.

Хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сегменти

Ой давомида хорижда ишлаб чиқарилган автомобил бозори савдоси 13,7%га пасайди. Март ойида жами 2,3 мингта хорижий автомобиллар сотилган. Ўтган йилнинг март ойига нисбатан сотувлар 20%га камайди.

Енгил автомобиллар иккиламчи бозори

Иккиламчи бозорда сотувлар 10,6%га камайди. Март ойида жами 74,6 мингта ҳайдалган енгил автомобиллар сотилган. Йиллик кўрсаткичларда 16%га сезиларли пасайиш кузатилди.

Электромобиллар бозоридаги вазият

Электромобиллар бозори мўътадиллаша бошлади. Шундай қилиб, март ойида енгил электромобиллар савдоси атиги 0,1%га ошди.

Бироқ, йиллик ҳисобда сотувлар 2,4 баробар ошди.

2024 йилнинг I чораги якунларига кўра, савдо ҳажми ҳам 3,7 баробарга кўпайиб, 8 мингта автомбилдан ошди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар