ФАО ва Ўзбекистон ўртасидаги 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат ҳадли дастурини расмий ишга туширилишига бағишланиб, ушбу дастур истиқболда ўзаро ҳамкорликни янада кенгайишига туртки бўлади ва тегишли йўл-йўриқларни белгилаб беради.
Барқарор ривожланиш бўйича миллий устувор вазифаларга мувофиқ ФАО 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш бўйича кун тартибини амалга ошириш юзасида ҳукуматни қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларининг қиймат занжири бўйлаб озиқ-овқат тизимларининг барқарорлигига эришишга ёрдам бериш мажбуриятини олган.
Мамлакат ҳадли дастури (МҲД) қишлоқ, ўрмон хўжалиги ва балиқчиликда етиштириладиган, шунингдек, иқтисодий, ижтимоий ва табиий муҳит озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш, тарқатиш ва истеъмол қилиш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган. Мамлакат ҳадли дастурини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағ тахминан 17 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Тадбир давомида ФАОнинг Марказий Осиё бўйича Суб-минтақавий координатори Виорел Гуцу ва ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили ўринбосари Шерзод Умаров келгусидаги ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида режалаштирилган дастурлар ва тадбирларни миллий ҳамда хорижий ҳамкорлар эътиборига ҳавола этдилар. Тадбирда БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори идораси вакиллари, шунингдек тегишли вазирликлар, идоралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Мамлакат ҳадли дастури озиқ-овқат тизимини ислоҳ қилиш билан боғлиқ бўлган миллий устувор мақсадларга эришиш бўйича Ҳукуматни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)нинг миллий устувор йўналишларига мувофиқ ушбу МҲД доирасида ФАО Барқарор ривожланиш бўйича кун тартибини амалга ошириш юзасида ҳукуматни қўллаб-қувватлайди ва қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларининг қиймат занжири бўйлаб озиқ-овқат тизимларининг барқарорлигига эришишини таъминлашга ёрдам беради.
Стратегик устувор йўналишлардан бири – аҳоли саломатлиги ва фаровонлигига олиб келадиган инсон капиталини инклюзив ривожлантиришдир. 2025 йилга келиб, ёшлар, аёллар ва аҳолининг заиф қатламлари ҳаёт кечириш учун зарур маблағларни, муносиб иш жойларини топишда кенг қамровли имкониятларга эга бўлиши кутилмоқда. Бундай имкониятлар инклюзив ва адолатли иқтисодий ўсиш ҳисобига яратилади.
Яна бир устувор йўналиш – бу барқарор ривожланиш ва иқлим ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда ривожланишдир. Кутилаётган натижаларга кўра, келгуси беш йил ичида Ўзбекистондаги энг хавфли минтақаларнинг иқлим ўзгариши ва табиий офатларга чидамлилик даражаси ўсади. Бундан ташқари, табиий ресурслар ва инфратузилмани тобора барқарор ва гендер жиҳатидан самарали бошқариш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш бўйича фаол ҳаракатлар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фаолиятини инклюзив бошқариш ҳисобига қўшимча фойда олинади.
“Бу йил Ўзбекистон ФАОга аъзо бўлганлигининг 20 йиллиги нишонланмоқда”, - дейди ФАОнинг Бош директори ўринбосари ҳамда Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили Владимир Рахманин. “Бу даврда ҳамкорлигимиз муттасил ривожланиб борди ва 2020 йилда Ўзбекистон раислигида ФАОнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича Минтақавий конференциясининг муваффақиятли ўтказилиши алоҳида воқелик бўлди. Биз яқин йилларда ҳамкорлигимизни янада ривожлантиришга умид қиламиз”.
Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегациясининг 2021 йилда Будапештга расмий ташрифи доирасида Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ФАО Бош директори ўринбосари Владимир Рахманин ва ФАО Суб-минтақавий координатори Виорел Гуцу билан учрашди. Томонлар ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга умумий интилиш мавжудлигини билдирдилар ва ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.
Янги Мамлакат ҳадли дастурини ишга туширилиши билан бирга Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ФАО ўртасида қуйидаги йўналишларда янги лойиҳа шартномалари имзоланди:
- COVID-19 га жавобан Ўзбекистонда картошкачилик тармоғини тиклаш ва ривожлантириш; Географик кўрсаткичлар орқали барқарор озиқ-овқат тизимларини мустаҳкамлаш;
- Шоли экинларини ишлаб чиқариш ва бошқаришни қўллаб-қувватлаш; Инклюзив қишлоқ хўжалиги сиёсатини амалга оширишни қўллаб-қувватлаш;
- Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш. Янги лойиҳалар 2023 йилгача амалга оширилади ва уларнинг умумий қиймати деярли бир миллион долларни ташкил этади.
Изоҳ қолдириш