Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил ортиши кузатилмоқда

Ўзбекистонда ишбилармонлик фаоллиги индексининг мўътадил ортиши кузатилмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2025 йил январь ойида 1084 бирликни ташкил этиб, 2024 йил декабрь ойига нисбатан 8,4 фоизга (график №1) ҳамда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,6 фоизга сезиларли ошган.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2025 йилнинг январь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 8,4 фоизга ошиб, 1084 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 10,9фоизга камайган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 33,3 фоизга ортган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 1,1фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 45,0фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Сурхондарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2025 йил январь ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 11 та ҳудудда ўтган ойга нисбатан ўсиш кузатилган. Жумладан, Сурхондарё (31,9 %), Жиззах (31,0 %), Хоразм (30,9 %), Самарқанд (29,9 %) ва Қашқадарё (28,2 %) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган (график №2).

Шу билан бирга, ушбу индекс қолган 3 та ҳудудда камайган бўлиб, бунда Наманган (4,7 %), Навоий (3,7 %), ва Андижон (3,4 %) вилоятларида камайиш кузатилган.

График №2

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2025 йил январь ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 677,4 минг тани ташкил этди ва 2024 йилнинг декабрь ойига нисбатан 692,8 минг транзакцияга (10,9 %) камайган.

Банклараро тўлов операциялари сони ўтган ойга нисбатан барча ҳудудда камайган.

2025 йил январь ойида республиканинг 14 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан камайган. Хусусан, Қашқадарё (33,4 %), Самарқанд (29,0 %), Наманган (23,8 %), Сурхондарё (23,7 %) ва Сирдарё (23,2 %) вилоятларида сезиларли камайиш кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2025 йилнинг январь ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,3334 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 33,3 фоизга ошганини англатиб, ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарларнинг ўртача ҳажми 3,8 фоизга ва тузилган битимлар сони 62,8 фоизга ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдосининг умумий айланмаси ҳажми 2025 йил январь ойида 6 174,0 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 1,7 фоизга камайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2025 йил январь ойида 1,0111 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 1,1 фоизга ортган. Бундан ташқари ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,4 фоизга камайган.

2025 йил январь ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга (453 545 бирлик) нисбатан 5 559 бирликка ортиб, 459 104 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 35 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 358 116 тадан 363 628 тага ортган (ўсиш 5 512 та). Шунингдек, фермер хўжаликлари сони 91 752 тадан 91 764 тагача (12 та) ошган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 712 тани ташкил этиб, 2024 йилнинг декабрь ойига нисбатан 35 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2025 йил январь ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича индекс 0,5504 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг декабрь ойига нисбатан 45 фоизга камайган. 2025 йилнинг январь ойида юридик шахслар томонидан 284 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1084

0,8912

1,3334

1,0111

0,5504

Сурхондарё вилояти

1319

0,7629

2,0000

1,0094

1,0000

Жиззах вилояти

1310

0,7955

2,0000

1,0228

0,2222

Хоразм вилояти

1309

0,7842

2,0000

1,0153

0,3846

Самарқанд вилояти

1299

0,7103

2,0000

1,0137

0,9130

Қашқадарё вилояти

1282

0,6658

2,0000

1,0072

0,9000

Бухоро вилояти

1251

0,8229

1,8126

1,0025

0,5833

Қорақалпоғистон Республикаси

1227

0,7939

1,7660

1,0218

0,6000

Сирдарё вилояти

1216

0,7675

1,7049

1,0017

1,5000

Фарғона вилояти

1193

0,8257

1,6624

1,0159

0,5200

Тошкент шаҳри

1049

0,9205

1,2178

1,0108

0,5607

Тошкент вилояти

1013

0,8203

1,2300

1,0103

0,3750

Андижон вилояти

966

0,8417

1,0915

1,0115

0,4000

Навоий вилояти

963

0,7915

1,1231

1,0099

0,5000

Наманган вилояти

953

0,7625

1,1238

1,0176

0,4167

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1186

0,9332

1,5148

0,9259

1,6512

Қашқадарё вилояти

1431

0,8616

2,0000

0,8833

4,5000

Самарқанд вилояти

1418

0,8801

2,0000

0,9329

3,5000

Бухоро вилояти

1323

1,0698

1,7738

0,8952

1,4000

Сурхондарё вилояти

1302

0,7703

2,0000

0,9218

1,0000

Андижон вилояти

1300

1,1332

1,6877

0,9023

1,0000

Навоий вилояти

1281

0,9329

1,7534

0,8776

2,0000

Тошкент шаҳри

1252

0,9321

1,2984

1,6501

1,4400

Жиззах вилояти

1216

0,7856

1,7112

0,8933

2,0000

Сирдарё вилояти

1185

0,7543

1,6715

0,8745

2,0000

Тошкент вилояти

1159

0,8555

1,4549

0,9455

2,3333

Қорақалпоғистон Республикаси

1136

1,0751

1,2088

0,8482

3,0000

Фарғона вилояти

1115

0,8924

1,3676

0,8672

2,1667

Наманган вилояти

1084

0,9203

1,2641

0,9368

1,6667

Хоразм вилояти

1033

0,9697

1,1058

0,9157

1,6667

Исломбек Сапарматов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар