Инфографика: 2017-2024 йилларда автомобилсозлик саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари

Инфографика: 2017-2024 йилларда автомобилсозлик саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари

Автомобилсозлик Ўзбекистон саноатининг энг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда мазкур соҳада мамлакат ЯИМининг 2024 йилда 1,7% (2017 йилда - 0,7%) ва саноат маҳсулотларининг 13% (2017 йилда - 3,9%) яратилади.

2017 йилда ушбу тармоқда ўртача 34,9 мингга яқин киши иш билан банд бўлган бўлса, 2024 йилга келиб ушбу кўрсаткич 52,4 минг нафарга етган ёки 50%га ўсган.

2017-2024 йилларда автомобил ишлаб чиқариш ҳажми 3,1 бараварга кўпайди. 2024 йилда Ўзбекистон автомобилсозлик саноатида енгил автомобилларни ишлаб чиқариш ҳажми ошиб, 430,1 минг донага етиб, 4 мингдан ортиқ электромобил ишлаб чиқарилди. Шунингдек, 2024 йилда 4160 дона юк машиналари ва 859 дона автобуслар ишлаб чиқарилди.

Давлат томонидан олиб борилаётган фаол ташқи иқтисодий сиёсат, қўшни мамлакатлар билан савдо алоқаларининг ривожланиши ва ҳамкорликнинг мустаҳкамланиши натижасида 2017–2024 йилларда автосаноат соҳаси ташқи савдо динамикаси кескин фаоллашди. Хусусан, 2017 йилда 150 млн АҚШ доллари атрофида маҳсулот экспорт қилинган бўлса, 2024 йилда ушбу кўрсаткич 738 млн АҚШ долларига етди.

Қўйилган мақсадларга эришиш мунтазам фаол инвестиция сиёсатини амалга оширишни талаб этади. Шу мақсадда 2017-2024 йилларда умумий қиймати 2,4 млрд долларлик инвестициялар амалга оширилиб, қуйидаги лойиҳалар ишга туширилди:

- 2019 йилда ISUZU D-Max пикап автомобили ва MAN TGS 40.440 автосамосвалини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди;

- 2022 йилда Chevrolet Tracker-2023 автомобили ва CSS Prime турбо двигателлари ишлаб чиқарилиш бошланди;

- 2023 йилда BYD компанияси билан электромобил ишлаб чиқариш бўйича шартнома имзоланди.

- 2024 йилда “BYD Uzbekistan Factory” ҚКда илк электромобил ишлаб чиқарилди.

Жалолиддин Усмонов

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар