Навоий вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан ишлаб чиқилган.
Ҳозирги вақтда хизмат кўрсатиш соҳаси иқтисодиётнинг истиқболли ва жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади. У билан боғлиқ фаолият доираси жуда кенг бўлиб, савдо, транспорт, алоқа ва ахборотлаштириш, молиялаштириш, суғурта, таълим ва соғлиқни сақлаш, шунингдек, турли хил воситачиликка қадар хизматлардан иборатдир.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2022 йилнинг январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 349,7 млрд. сўмга ошиб, 1 940,4 млрд. сўмга етди.
Таққослама эквивалентда 2021 йилнинг январь-март ойларига (107,4%) нисбатан ўсиш суръати 114,1%ни ташкил этди.
2021 йил март ойига нисбатан (558,1 млрд. сўм) 2022 йил март (дискрет ой)да бозор хизматлари кўрсатиш ҳажми 109,1 млрд. сўмга ошди (667,2 млрд. сўм). Таққослаш учун: 2020 йилнинг март ойига нисбатан 2021 йилнинг март ойида хизматлар ҳажми 84,9 млрд. сўмга ошган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган бозор хизматлари таркибида энг катта улушни савдо хизматлари эгаллайди. 2022 йил январь-март ойларида бу хизматларнинг улуши 32,2%ни ташкил этди. Шу билан бирга, юқори кўрсаткичлар молиявий хизматлар (22,2%), транспорт (15,0%), меъморчилик соҳасидаги хизматлар (5,3%), яшаш ва овқатланиш (4,5%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (4,2%), шунингдек, таълим соҳасидаги хизматларда (2,8%) қайд этилди.
Соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажмида бироз ўсиш қайд этилиб, уларнинг улуши 1,3%га етди. Таққослаш учун: 2021 йилнинг январь-март ойларида савдо хизматлари умумий ҳажмнинг 32,1%ини ташкил этган. 2021 йилнинг шу даврида соғлиқни сақлаш бўйича хизматларнинг улуши ҳам энг кичик кўрсаткичга эга бўлган – 1,3%.
2022 йил январь-март ойларида юқори ўсиш меъморчилик соҳасидаги хизматларда (54,6%), ижара хизматлари (50,0%), молия хизматларида (21,6%), алоқа ва ахборотлаштириш хизматларда (16,7%), шунингдек, яшаш ва овқатланиш хизматларида (15,4%) қайд этилди. Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажмининг бироз ўсиши таълим соҳасидаги хизматларда (8,0%) қайд этилди.
2022 йил январь-март ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 54,7 млрд. сўмни ёки кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 2,8%ини ташкил этди. 2021 йил январь-март ойларига нисбатан ўсиш суръати 82,0%ни ташкил этган. Таққослаш учун: 2021 йил январь-март ойларида хизматлар ҳажми 60,9 млрд. сўмни ташкил этди. 2020 йилга нисбатан эса 17,6%га ўсиш қайд этилган.
2022 йилнинг январь-март ойларида соғлиқни сақлаш хизматлари ҳажми 25,2 млрд. сўмни ташкил этди. Хизматларнинг умумий ҳажмида уларнинг улуши 1,3%ни ташкил этди. 2021 йилнинг январь-март ойларига нисбатан ўсиш суръати 112,4%ни ташкил этган. Таққослаш учун: 2021 йил январь-март ойларида ушбу хизматлар ҳажми 20,6 млрд. сўмни ёки жами хизматлар умумий ҳажмининг 1,3%ини ташкил этган.
Аҳоли жон бошига кўрсатиладиган бозор хизматлари ҳажмининг ўсиши ҳар ойда кузатилмоқда. 2022 йилнинг январь-март ойлари учун ушбу кўрсаткич ҳудудлар бўйича Навоий шаҳрида 4 819,7 минг сўмдан Ғозғон шаҳрида 628,8 минг сўмгачани ташкил этди.
Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида, савдо фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотлар юқори улушни эгаллайди (53,0 %).
Яшаш ва овқатланиш бўйича хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 9,5%ни ташкил этди.
Хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибида ташиш ва сақлаш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг улуши 4,9%га етди.
Ахборот ва алоқа фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларнинг жами хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар таркибидаги улуши 1,7%га тенг бўлди.
Соғлиқни сақлаш, шунингдек, ижтимоий хизматлар соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотларнинг улуши 2,3%ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш