Инфографика: Ўзбекистон ва Россиянинг савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорлиги

Инфографика: Ўзбекистон ва Россиянинг савдо-иқтисодий ҳамда инвестициявий ҳамкорлиги

Ўзаро савдо кўрсаткичлари

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ўзаро савдода эркин савдо режими амал қилади. Икки давлат ўртасида даромад ва мол-мулкни икки карра солиққа тортишнинг олдини олиш, шунингдек инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимлар ҳам имзоланган.

2017–2025 йиллар давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2,7 бараварга ошиб, 13 млрд долларга етди. Ўзбекистоннинг Россияга экспорти 4,4 млрд долларни ташкил этган бўлса, Россиядан импорт ҳажми 8,6 млрд долларга етди.

Ўзбекистоннинг Россияга экспорти таркибида асосий улушни саноат маҳсулотлари 28,5 фоиз билан эгаллайди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари 22,6 фоиз, тайёр маҳсулотлар 19,1 фоиз ва хизматлар 20,4 фоизни ташкил этади.

Россиядан импорт таркибида саноат маҳсулотлари 27,7 фоиз ва минерал ёқилғи 27,5 фоиз билан устунлик қилади. Шу билан бирга, озиқ-овқат маҳсулотлари улуши 12,7 фоиз, хизматлар эса 4,1 фоизни ташкил этади.

Инвестициявий ҳамкорлик

2026 йил 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда Россия капитали иштирокида 3308 та корхона фаолият юритмоқда. Шундан 909 таси қўшма корхона ва 2399 таси хорижий корхоналар ҳисобланади.

2025 йилда Россиядан Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажми 2,6 млрд долларни ташкил этди.

Умуман олганда, 2017–2025 йиллар давомида Россиядан жалб қилинган тўғридан-тўғри инвестициялар ва кредитларнинг умумий ҳажми 18 млрд долларга етди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар сектори

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар