Иш ҳақидан ипотека кредити учун тўланса, даромад солиғи ушланадими ёки имтиёз бериладими?

Иш ҳақидан ипотека кредити учун тўланса, даромад солиғи ушланадими ёки имтиёз бериладими?

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 378-моддаси 16-бандига кўра,

Қуйидаги даромад турларига солиқ солинмайди:

16) солиқ тўловчининг қуйидагиларга йўналтириладиган, солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадлари:

- олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмгача бўлган миқдорда қоплашга, башарти якка тартибдаги уй-жойнинг ёки кўп қаватли уйдаги хонадоннинг қиймати уч юз миллион сўмдан ошмаса, ҳамда у дастлабки бадалнинг ва (ёки) ипотека кредити бўйича фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан ажратилган субсидияларни ҳисобга олган ҳолда олинган бўлса.

Мазкур имтиёз қарз олувчига ва бирга қарз олувчиларга, имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган барча солиқ тўловчиларга берилган, солиқ солиниши лозим бўлган даромадларни камайтириш суммаси солиқ даври давомида жами ўн беш миллион сўмдан ошмаган тақдирда, татбиқ этилади.

Демак,
▪️Уй-жой қиймати 300 млн. сўмгача бўлса;
▪️Йил давомида энг кўпи 15 млн. сўм йўналтирилса;
▪️Субсидия олинган бўлса имтиёз олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк 2020 йилда тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлари тўғрисида маълумот берди. Қайд этилишича, ҳудудлар кесимида ҳисоблаганда бундай кредитларнинг энг кўп миқдори Самарқанд вилоятига тўғри келган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар