Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқининг лингвистик таҳлили

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган тантанали маросимда сўзлаган нутқининг лингвистик таҳлили

Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлашди.

2021 йил 31 август куни “Янги Ўзбекистон” боғида Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда янги Ренессанс – Учинчи Ренессансга асос солинди.

Президент нутқининг таҳлили (асл тилидан) шуни кўрсатдики, Президент Шавкат Мирзиёев ўз табрикларида жами 3644 сўзни ишлатган.

Президентимиз томонидан энг кўп тилга олинган сўзлар "Янги Ўзбекистон", "таълим" ва "юртимизда", "иқтисодий", "миллий", " ҳамкорлик", "ислоҳотлар" бўлди (1-расм).

Жумладан, "Ўзбекистон" сўзи 28 марта, "янги" сўзи 40 марта, "давлат" сўзи 33 марта, "мамлакатимиз" сўзи 19 марта, "таълим" сўзи 16 марта, "юртимизда" сўзи 14 марта тилга олинган, "иқтисодий" ва "миллий" сўзи 11 марта ишлатилган.

Сўзларнинг йўналишлар бўйича тақсимланишини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, урғу қуйидагича берилган: Президент нутқининг кўп қисми таълим масалаларига қаратилган, сўнг иқтисодиёт ва хавфсизлик ҳақида кўп гапирилган.

2-расм. Йўналишлар бўйича сўзларнинг тақсимланиши

Давлат раҳбари кўплаб соҳаларда турли мавзуларни қамраб олди. Улар орасида пандемия, халқаро муносабатлар, спорт, соғлиқни сақлаш ва сайловлар энг долзарб мавзулар бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 1991 йил 31 августда Тошкентда Ўзбекистон ССР Олий Советининг навбатдан ташқари 7-сессияси бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Барча саволлар учун телефон орқали бизга мурожаат қилинг: (78) 150 02 02 (417)

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар