Ўзбекистон кўчмас мулк бозорининг февраль ойи якунлари бўйича шарҳи

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорининг февраль ойи якунлари бўйича шарҳи

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўзининг шарҳида кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришларни мунтазам таҳлил қилади.

Февраль ойида Ўзбекистон кўчмас мулк бозори фаолликнинг ўсиши билан ажралиб турди, унинг асосий омили иқтисодий фаолиятнинг кенгайиши бўлди.

Кўриб чиқилаётган даврда кўчмас мулкни сотиб олиш ва сотиш бўйича 22,2 мингта шартнома тузилди. Ўтган ойга нисбатан бу кўрсаткич 2%га ошди.

Ҳудудий рейтинг етакчилари

Йил бошида бир қатор ҳудудларда қайд этилган фаолликнинг пасайиши февраль ойида тўлиқ тикланди. Юқори ўсиш суръатлари Тошкент – 14%, Андижон – 16% ва Фарғона– 13% вилоятларида қайд этилди.

Тошкентда уй-жой ижараси бозоридаги вазият

Уй-жой ижараси бозорида нархларнинг пасайиши кузатилди. Январь ойида ижара бозори 2,2%га пасайган бўлса, февраль ойида эса 1,1%га пасайиб, 1 кв.м. учун 8,9 долларни ташкил этди.

Йиллик ҳисобда ижара ҳақининг энг кўп пасайиши Олмазор, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида 13%дан 18%гача қайд этилди.

Эътиборлиси, Бектемир ва Шайхонтоҳур туманларида ойлик ижара ҳақи ошди, бу ерда уй-жойни ижарага олиш мос равишда 3,5% ва 2,5%га қимматлашди.

Ижара ҳақининг энг катта пасайиши Яшнобод туманида 6,3% ва Чилонзор туманида 5,7%га қайд этилди.

Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Миробод туманларида ижара нархи юқорилигича сақланиб қолмоқда. Бу туманларда уй-жойни ижарага олиш ўртача кв.м. учун 11 долларга тушади.

Нисбатан арзон уй-жой ижараси Учтепа, Сергели ва Бектемир туманларида сақланиб қолмоқда ва кв.м. учун 6 доллардан 8 долларгача ўзгариб туради.

Иккиламчи бозорда нарх параметрлари

Февраль ойида иккиламчи уй-жой бозори 0,8%га ўсди. Йиллик ҳисобда иккиламчи нархлар 14,1%га ошди.

Энг сезиларли ўсиш Тошкент – 26,0%, Бухоро – 24,1% ва Андижон – 24,0% вилоятларда қайд этилди.

Тошкентда иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи бир ой давомида 1,6%га ошиб, 1140 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг учта тумани Миробод, Яшнобод, Яккасаройда нархлар 2%дан 6%га ошгани қайд этилди.

Шу билан бирга, Бектемир ва Учтепа туманларида иккиламчи уй-жойлар мос равишда 1,1% ва 0,4% га арзонлашди.

Умуман, Тошкентда иккиламчи уй-жой бозори йил давомида 17,3%га ўсди. Шу билан бирга, ўсиш суръатларининг 2,7 фоиз пунктига пасайиши кузатилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар