Онлайн инкассо янги тартиби қандай ишлайди?

Онлайн инкассо янги тартиби қандай ишлайди?

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижроси доирасида солиқ органлари фаолиятига IT технологияларни янада кенгроқ татбиқ этишга эътибор қаратилмоқда.

Шу муносабат билан, 2020 йилнинг 16 июнь санасидан бошлаб тадбиркорлик субъектларининг бажарилмаган солиқ мажбуриятларига нисбатан солиқ органлари томонидан инкассо топшириқномаси қўйишда янги тартиб жорий этилади. Бу ҳақда Давлат Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Биринчидан, инкассо топшириқномалари Давлат солиқ қўмитаси томонидан марказлашган ҳолда инсон иштирокисиз дастурий маҳсулот орқали автоматик равишда қўйилади. Инкассо топшириқномасини шакллантиришда дастурий маҳсулот нималарга эътибор беради:

  1. Солиқ тўловчи томонидан солиқни тўлаш учун тўлов топшириқномасини банк ҳисобварағига тақдим этганлиги;
  2. Бошқа солиқ турида юзага келган солиқ қарзи миқдорида ортиқча тўлов суммаси мавжудлиги;
  3. Солиқларни тўлаш муддатлари кечиктирилганлиги ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари асосида солиқ қарзини ундириш тўхтатилганлиги.

Иккинчидан, солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига қўйилган инкассо топшириқномалари ҳам инсон иштирокисиз автоматик равишда чақиртириб олинади. Бунда, инкассо топшириқномасини автоматик чақириб олиш учун номзод шакллантиришда дастурий маҳсулот нималарга эътибор беради:

  1. Солиқ қарзи тадбиркорлик субъекти томонидан тўлиқ тўлаб берилганлиги;
  2. Солиқ қарзи қонунда белгиланган тартибда тўлиқ бартараф этилганлиги.

Учинчидан, Солиқ кодексида белгиланган солиқларни тўлаш муддатидан кейинги кундан кечиктирмасдан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига автоматик равишда огоҳлантириш талабнома юборади.

Тўртинчидан, автоматик равишда шакллантирилган инкассо топшириқномаси солиқларни тўлаш муддатидан кейин автоматик равишда солиқ тўловчининг банк ҳисобварағига юборилади.

Бешинчидан, бажарилмаган солиқ мажбурияти мавжуд бўлган барча тадбиркорлик субъектларининг солиқ қарзини бюджетга ундиришда бир хил ёндашув таъминланади.

Олтинчидан, солиқ органи томонидан солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақларидаги маблағларини асоссиз равишда ортиқча ечиб олиш ҳолатларига бутунлай чек қўйилади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасида солиқ тўловчилар томонидан солиқларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини хизмат кўрсатаётган банкка тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик учун жавобгарлик белгиланган.

  1. "Ҳурматли солиқ тўловчилар!

    Солиқ мажбуриятларингизни ўз вақтида бажаришни унутманг ва албатта қуйидаги тартибларга амал қилинг:

    1. Солиқ ҳисоботи топширгандан сўнг шахсий кабинет орқали солиқ қарзи юзага келмаганлигига ишонч ҳосил қилинг;
    2. Топширилган солиқ ҳисоботи бўйича юзага келган солиқ мажбуриятларига Солиқ кодексида белгиланган тўлов муддатидан кечикмасдан тўлов топшириқномаси қўйилишини таъминланг ҳамда солиқ органи маълумотлар базасига келиб тушганлигини текшириб кўринг", дейилади хабард
    а.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар