Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига субсидиялар берилади

Пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига субсидиялар берилади

“Пиллачилик тармоғида ипак қурти озуқа базасини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4567-сон, 17.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йилда янги тутзорлар учун ажратиладиган ер майдонлари белгиланди.

Жумладан, жорий йилнинг I чорагида янги тутзорлар учун республика бўйича жами 4 985 гектар ер майдони ажратилади.

Қарор билан 2020–2024 йилларда республика ҳудудларида мелиоратив объектлар атрофида ва қишлоқ хўжалиги ерларида ҳосилдорликни кўпайтиришга йўналтирилган шамол ва сув эрозияларидан ҳимоялаш учун иҳота тутзорларини барпо этиш прогноз параметрлари тасдиқланди.

Унга кўра, белгиланган йилларда жами 12 минг гектардан зиёд майдонда иҳота тутзорлари барпо қилинади.

Шунингдек, 2020–2025 йилларда ипак қурти парваришлаш ва тирик пилла хомашёси етиштиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари тасдиқланди.

Шунга асосан, жорий йилда республика бўйича жами 21 минг тонна пилла етиштириш назарда тутилган.

2020 йил 1 февралдан бошлаб:

  • пиллачилик ва тутчилик ташкилотларига томчилатиб суғориш тизимини жорий этган ҳолда янгидан ташкил этилган тутзорларнинг ҳар бир гектарига 8 миллон сўмгача;
  • майдони 35 гектардан зиёд тутзорларда сув чиқариш учун бурғуланган қудуқни, шунингдек, дарёлар, каналлар ва бошқа сув ҳавзаларидан сувни тортиш учун насос станциясини қуришга 120 миллион сўмгача субсидия тақдим этилади.

Бундан ташқари, “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ҳудудий “Агропилла” МЧЖларига тегишли тутзорлар тажриба синов тариқасида аҳолига оилавий пудрат асосида 1 гектардан 3 гектаргача тақсимланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар