Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари

Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Бош илмий ходими Юрий Кутбитдиновнинг Афғонистондаги етакчи веб-сайтлардан бири бўлган TOLOnews нашрида Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик истиқболларига бағишланган мақоласи эълон қилинди.

Марказий Осиё давлатларининг минтақавий ҳамкорлиги

Ўзбекистон раҳбариятининг қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик, дўстона ва ўзаро манфаатли алоқаларни яқинлаштириш ва мустаҳкамлашга қаратилган ташқи сиёсати Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш, ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, шунингдек, транспорт соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик учун ишончли пойдевор яратди.

Марказий Осиё мамлакатлари майдони 75,3 млн. аҳолиси бўлган бозорни ташкил қилади. 2020 йилда Марказий Осиё мамлакатининг умумий ЯИМ ҳажми 291,1 млрд. долларни, ташқи савдо айланмаси 142,5 млрд. долларни ташкил этди.

Марказий Осиё мамлакатлари иқтисодиёти сўнгги йилларда 5-7% оралиғида юқори ўсиш суръатларига эга бўлди, ҳатто 2020 йилги инқироз даврида ҳам ўсиш суръатлари фақат Қозоғистон ва Қирғизистонда салбий бўлди. Жаҳон банки прогнозларига кўра, Марказий Осиё давлатлари 2021 йилда ЯИМ ўсишининг ижобий динамикасини тиклаш ва 2022 йилда ўсиш суръатини ошириш имкониятига эга бўлади.

Марказий Осиё давлатлари ўртасида қуйидаги савдо битимлари доирасида ўзаро савдо қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилди:

- барча Марказий Осиё давлатлари (Туркманистондан ташқари) 2011 йилги "МДҲ Эркин савдо зонаси битими"да иштирок этувчи давлатлар ўзаро божсиз савдо олиб боради;

- Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ЖСТ аъзоси, Ўзбекистон ЖСТга қўшилиш учун фаол музокаралар олиб бормоқда, Туркманистон 2020 йилда ЖСТда кузатувчи мақомини олди;

- Қозоғистон ва Қирғизистон ЕОИИ аъзолари сифатида умумий божхона ҳудудида;

- Марказий Осиё давлатлари ҳам ўзаро савдо учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича икки томонлама келишувларга эга.

Марказий Осиё давлатлари халқаро ва минтақавий савдога, меҳнат ва капиталнинг турли даражаларга ҳаракати очиқ бўлишига қарамай, улар ўзаро яқинроқ кооперация алоқалари ва интеграцион ҳамкорликни йўлга қўйиш учун катта имкониятларга эга.

Мақолани қуйидаги линк орқали тўлиқ ўқишингиз мумкин

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар