Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида барқарор ўсиш сақланмоқда

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида барқарор ўсиш сақланмоқда

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаолликни мунтазам равишда мониторинг қилиб бормоқда.

2026 йил июль ойида кўчмас мулк бозорида фаоллик ўсишда давом этди. Бир ой давомида 26,3 мингта уй-жой олди-сотди битими расмийлаштирилди. Бу жорий йил июнь ойига нисбатан 4%га кўп.

Йил бошидан буён бозорда 197,4 мингта битим тузилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 21%дан зиёд ўсишни англатади.

Динамика кўчмас мулк бозорида юқори фаоллик ва барқарор талаб сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.

Ҳудудлар кесимидаги динамика

Уй-жой олди-сотди битимлари сони мамлакатнинг аксарият ҳудудларида ошди. Энг юқори ўсиш суръатлари Тошкент шаҳрида — 31,6%, Сирдарё вилоятида — 30,7% ва Навоий вилоятида — 25,5% қайд этилди.

Шу тариқа, фаолликнинг энг сезиларли ўсиши мамлакатнинг энг йирик кўчмас мулк бозори ҳисобланган Тошкент шаҳрида, шунингдек, битимлар ўсиш суръати республика кўрсаткичидан анча юқори бўлган айрим ҳудудларда кузатилмоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар сектори

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар