2025 йилнинг 9 ойи давомида Сирдарё вилояти иқтисодиёти барқарор ўсиш суръатларини намоён этди. Деярли барча йирик тармоқларда ижобий динамика қайд этилди. Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 24,6 трлн сўмни ташкил этиб, 8,4 фоизлик ўсишга эришди — ушбу кўрсаткич республика бўйича ўртача кўрсаткичдан юқори натижа ҳисобланади.
Вилоят иқтисодиётининг асосий драйверлари саналмиш саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳалари мос равишда 8,1 фоиз ва 5,8 фоиз ўсиш қайд этди.
- Саноат ҳажми: 18,5 трлн сўм
- Қишлоқ хўжалиги ҳажми: 12,3 трлн сўм
Хизмат кўрсатиш соҳаси ҳам сезиларли фаоллашиб, 9,9 трлн сўмлик ҳажм билан 13,7 фоиз ўсишни қайд этди. Чакана савдо айланмаси 4,90 трлн сўмга етди ва 1 фоизга ошди.
Қурилиш соҳаси 30,4 фоизлик ўсиш билан энг жадал ривожланаётган йўналишлардан бирига айланди; соҳа ҳажми 4,4 млрд сўмни ташкил этди. Асосий капиталга киритилган инвестициялар эса 14,2 трлн сўмга тенг бўлиб, 58,5 фоизлик ўсиш қайд этилди.
Ташқи савдо айирбошлашида ҳам ўсиш кузатилди: умумий ташқи савдо 38 фоизга ўсди.
- Экспорт: 201,5 млн доллар (+5,3%)
- Импорт: 436 млн доллар (+61,5%)
Истеъмол нархлари индекси 100,6 фоиз атрофида сақланиб, инфляция паст ва барқарорлигини кўрсатди.
Умуман олганда, Сирдарё вилояти 2025 йилнинг 9 ойида иқтисодиётнинг асосий тармоқларини ривожлантиришда юқори суръатларни намоён этди. Ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги ва хизматлар секторидаги ўсиш вилоят иқтисодий салоҳиятининг ортиб бораётганини тасдиқлайди.
Рахимов Феруз
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар
Изоҳ қолдириш