Йил бошидан буён Ўзбекистонда автомобил савдоси 16%га ошди-Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи

Йил бошидан буён Ўзбекистонда автомобил савдоси 16%га ошди-Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) ҳар ойда Ўзбекистон автомобил бозоридаги вазиятни таҳлил қилиб боради.

Ноябрь ойида автотранспорт воситаларининг сотуви 19%га сезиларли пасайиб, 147,5 мингтани ташкил этди; ўтган йилга нисбатан 7%га пасайди.

Ноябрь ойидаги фаолликнинг пасайиши асосан автомобил бозорининг циклик хусусияти билан боғлиқ. Пасайишга қарамай, савдонинг ўсиш тенденцияси ўзгаришсиз қолмоқда. Шундай қилиб, йил бошидан буён автотранспорт воситалари савдоси 16,4%га ошди.

Енгил автомобиллар бозори

Ноябрь ойида енгил автомобилларни савдоси 22%га камайиб, 131 мингта автомобил кўрсаткичида қайд этилди; йиллик сотувлар 12%га қисқарди.

Ой давомида энг сезиларли пасайиш Сурхондарё, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида кузатилди.

Йил бошида енгил автомобиллар бозорида ўсиш кузатилди, савдо ҳажми 10,4%га ошди.

Бирламчи енгил автомобиллар бозоридаги вазият

Ой давомида янги енгил автомобиллар савдоси 21%га камайди. Шу билан бирга ўтган йилнинг ноябрь ойига нисбатан фаоллик 16%га ошди.

Янги маҳаллий енгил автомобиллар сегментида пасайиш 20%ни ташкил этди. Октябрь ойида 39 мингта автомобил сотилган бўлса, ноябрь ойида бу кўрсаткич деярли 8 мингтага кам бўлган.

Хорижий енгил автомобиллар бозори

Ой давомида хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 25%га пасайган ҳолда 4,4 мингтани ташкил этди. Шу билан бирга, йил давомида хорижий автомобиллар савдоси 32%га ошди.

2-расм. Бирламчи ва иккиламчи автомобил бозори (2021-2023 йй.)

Иккиламчи автомобил бозоридаги вазият

Ноябрь ойида иккиламчи автомобил бозори ҳам пасайишни кўрсатди. Ҳайдалган енгил автомобиллар савдоси 95 мингта машинани ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 23%га кам. Йил давомида ҳайдалган автомобиллар савдоси 20%га камайди.

Электромобиллар бозорига шарҳ

Ўзбекистон электромобиллар бозорида савдонинг салбий динамикаси сақланиб қолмоқда. Ушбу сегментда сотувлар кетма-кет учинчи ой пасаймоқда, ўтган ой 30% пасайиш қайд этилди.

Ноябрь ойида 1,9 мингта енгил электрокар сотилди, бу октябрь ойига нисбатан 800 та автомобилга кам.

Ўтган йилнинг ноябрь ойига нисбатан электромобиллар савдоси 6,5 баравар ошди. Умуман олганда, йил бошидан буён республикада электромобиллар савдоси 3,4 баробар ошди.

Электромобилларнинг бирламчи бозори бироз "ўйнади": ноябр ойидаги пасайиш октябрь ойидаги 35%га нисбатан 28% пасайишни кўрсатди. Умуман олганда, бу ерда сотувлар йил давомида 10 баробар ошди.

Электрокарларнинг иккиламчи бозори 36%га қисқарди, бунда ҳайдалган машиналар сотуви 250 донага камайди. Ушбу сегмент йил давомида 3 баробар ўсди.

Маълумот учун: Ўзбекистон автомобиль бозори шарҳи – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ўтказиладиган тадқиқот йўналишларидан бири бўлиб, унда ҳам мамлакатда, ҳам хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар ва электромобиллар савдосининг динамикаси акс эттирилади. Маълумотлар ҳисобот ойи учун ҳам, йил бошидан ҳисобот ойигача бўлган давр учун ҳам тақдим этилади. Бундан ташқари, ўтган йилнинг шу даврига оид маълумотлар бозор динамикасини кузатиш учун тақдим этилади

Дарья Мирошникова,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

тел: (78) 150 02 02 (417)


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар