Автомобилларга талаб яна тез ўсиб бормоқда – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлари маркази шарҳи

Автомобилларга талаб яна тез ўсиб бормоқда – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлари маркази шарҳи

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) томонидан автомобил бозоридаги савдо ўзгаришлари мунтазам равишда таҳлил қилиб келинмоқда.

2022 йил апрель ойида 129,1 минг дона автотранспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилди ва бу ўтган йилнинг апрель ойига (63,3 минг) нисбатан 104 фоизга кўпроқ. Шу билан бирга, жорий йилнинг март ойига нисбатан 15,1 фоизга сотувлар ҳажми кўпайган.

1-расм. Рўйхатга ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони ўзгариши

2022 йил 1 январдан бошлаб иккиламчи бозордан сотиб олинган автомобилларни давлат рўйхатидан ўтказиш нархи пасайтирилди ва ушбу ўзгаришларнинг таъсири апрель ойида ҳам давом этди.

Иккиламчи бозор

2021 йилда иккиламчи бозорда бир ойда ўртача 40 минг дона автотранспорт воситалари сотилган бўлса, жорий йил апрель ойида ушбу кўрсаткич 96,9 минг донани ташкил этди, январь ойида 85,3 минг донага, февраль ойида 101 минг донага, март ойида 84,7 минг донага етган эди.

Бирламчи бозор

Бирламчи бозорда сотиб олинган автомобиллар сони 32,1 минг донани ташкил этиб, март ойига (27,5 минг) нисбатан 16,9 фоизга кўпайди. 2021 йил апрель ойига (21,3 минг) нисбатан автомобил савдоси 51 фоизга ошди.

Март ойи билан таққослаганда янги автомобиллар савдосида сезиларли даражада ўсиш Наманган (77%), Қашқадарё (38%), Тошкент (37%) вилоятларида кузатилди. Шу билан бирга, Самарқанд (-4%) вилоятларида пасайиш қайд этилди.

2-расм. Бирламчи ва иккиламчи автомобил бозорлари

Иномаркалар савдоси

Чет элда ишлаб чиқарилган енги автомобиллар олди-сотдиси бўйича шартномалар сони 1,56 минг донани ташкил этди, бу эса февраль ойи кўрсаткичидан 3,2 фоизга камроқдир.

3-расм. Маҳаллий ва чет элда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси улуши

Халилуллоҳ Ҳамидов, Марказ сектор мудири
Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар