Суверен халқаро облигациялардан тушган қарийб 190 млн доллар нималарга сарфланиши маълум қилинди

Суверен халқаро облигациялардан тушган қарийб 190 млн доллар нималарга сарфланиши маълум қилинди

16 март куни бўлиб ўтган “Давлат ташқи қарзи: қарз маблағларини сарфлаш йўналиши ва лойиҳаларнинг самарадорлиги” мавзусидаги очиқ мулоқотда суверен халқаро облигациялардан тушган 2 трлн. сўм (қарийб 190 млн доллар) нималарга сарфланиши ҳақида маълумот берилди.

Суверен халқаро облигациялардан тушган 2 трлн. сўмнинг сарфланиши:

  • 429,7 млрд. сўмга 25 та янги мактаб қуриш ва мавжуд 21 та мактабни реконструкция қилиш;
  • 197,7 млрд. сўмни соғлиқни сақлаш (ушбу маблағлардан 3 та янги бино қуриш ва мавжуд 14 та тиббиёт муассасасини реконструкция қилиш) учун сарфлаш;
  • 126 млрд. сўмдан 200 км дан ортиқ сув таъминоти тармоқлари ва иншоотлари қуриш;
  • 1096,7 млрд. сўм йўл инфратузилмасини ривожлантириш, 300 км дан ортиқ йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш;
  • 149,8 млрд. сўм оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар ва оилаларга, ногирон аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш, оила, оналик ва болалик институтини қўллаб-қувватлаш, аёлларга тадбиркорликни ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар бериш, ишсизлик нафақаларини тўлаш учун режалаштирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар