Сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий этиш учун субсидиялар ажратилади

Сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий этиш учун субсидиялар ажратилади

Сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий этиш учун субсидиялар ажратилади

Ҳукумат қарори (95-сон, 23.02.2021 й.) билан Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ва берилган субсидияни қайтариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, сувни тежайдиган суғориш технологиясини жорий этиш учун субсидия Давлат бюджетидан ҳар бир контурга фақат бир марта ажратилади.

Субсидиялар:

➖ Сув хўжалиги вазирлиги томонидан пахта етиштиришда жорий этилган томчилатиб суғориш технологиясига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун;

➖ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан донли экинлар, сабзавот экинлари ва картошка, полиз экинлари ва озуқабоп, мойли, дуккакли экинлар ва доривор ўсимликлар етиштириш учун сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш, лазер ускунали ер текислагичлар билан текислаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун;

➖ Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги томонидан мевали экинлар ва узум (саноат усулда етиштириладиган техник навли узум плантациясидан ташқари) етиштириладиган ҳамда Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги томонидан саноатбоп усулда етиштириладиган техник навли узум плантациялари учун жорий этилган сувни тежайдиган суғориш технологияларига сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун берилади.

Сувни тежайдиган технологиясини жорий қилиб субсидия олган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни:
● биринчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 100 фоиз:
● иккинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 80 фоиз:
● учинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 60 фоиз:
● тўртинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 40 фоиз:
● бешинчи йил фойдаланмаса субсидиянинг 20 фоиз қисмини субсидия берган вазирлик ва идорага белгиланган тартибда қайтаради.

Агар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари ушбу технологияни беш йил давомида тўлиқ фойдаланса, берилган субсидия унда тўлиқ қолдирилади.

Шунингдек, жамоатчилик томонидан сувни тежайдиган технологиялардан ўрнатилган тартибда фойдаланмаслик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Рағбатлантириш талабгорлардан ундирилган субсидиянинг 5 фоизи миқдорида бир йилда бир марта амалга оширилади. Пул мукофоти маълумотни тақдим этган шахснинг банк картасига ўтказиб берилади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар