Президентнинг “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори тасдиқланди.
2021 йилнинг 7 сентябрь куни “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарор билан Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида 2021 йил 10 июнь куни Ўзбекистон ҳамда Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида имзоланган Тожикистон-Ўзбекистон инвестиция компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги Битим тасдиқланди.
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргач, унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.
Изоҳ қолдириш