UzAuto Motors автомобилларни бериш вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди

UzAuto Motors автомобилларни бериш вақтинчалик тўхтатилганини маълум қилди

UzAuto Motors АЖ 2019 йилнинг 23 дан 25 декабригача янги автомобилларни харидорларга беришни вақтинчалик тўхтатади.

Компания хабарига кўра, бу автомобиллар қолдиқларини инвентаризация қилиш билан боғлиқ.

Таъкидланишича, инвентаризация кунлари давомида дилерлар томонидан автомобил харид қилиш учун янги шартномаларни тузиш давом этади.

Хабарда компания дилерлик марказларида инвентаризация тугагани ҳақида онлайн тартибда хабардор қилиб борилиши қўшимча қилинган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар