UzAuto Motors кейинги йилларда ўзининг самарали ислоҳотлари билан харидорлар эътиборини қозонди, деб хабар берди ЎзА.
Айниқса, автомобиль харид қилишдаги “берди-берди”ларни тугатилгани, янги турдаги автомобиллар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйилиши ҳамда Trade-in дастурини амалиётга татбиқ этилиши. Шунингдек, автомобил харид қилишда кредит тизимини кенг жорий этилиши оддий аҳоли томонидан жуда илиқ кутиб олинди.
Бу эса ўз навбатида автомобиль ишлаб чиқаришдаги ўсишга ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Шу ўринда, бевосита рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак:
2019 йилнинг январь-декабрь ойларида 51 824 та “Damas” автомобили (ўсиш суръати 149,7 %) ишлаб чиқарилган бўлса, “Gentra” модели 44 508 дона (ўсиш суръати 133,6 %), “Spark” 24 249 дона (ўсиш суръати 83,4 %), “Labo” 7 288 дона (ўсиш суръати 98,7 %) ҳамда “Tracker” русуми 7 930 дона ишлаб чиқарилди.
Шунингдек, ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида энг харидоргир модель сифатида “Nexia 3” автомобили танланди. UzAuto Motors мазкур русумдаги автомобилдан йил давомида 73 151 дона ишлаб чиқарди. Бу эса 2018 йилга нисбатан йилнинг мос даврига қараганда 123,3 % га ошганини кўрсатади.
Қолаверса 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида 56 211 дона “Cobalt” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 149,4 % га ошганини кўрсатади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2019 йилнинг январь-декабрь ойларида 5 944 дона “Malibu” автомобили ишлаб чиқарилди. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан олиб қараганда 89,7 % га ошганини кўрсатади.
Изоҳ қолдириш