«Ёғоч-қириндили плиталар ҳамда уларнинг муқобил турларини ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, импортни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан олинди. Бу маълумотни Kun.uz’нинг ҳукуматга яқин манбаси тасдиқлади.
Президентнинг бу ҳақдаги тегишли қарори лойиҳаси ноябрь ойи охирида норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилганди.
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳасида республикага импорт қилинаётган 1 метр куб ёғоч-қириндили плиталар ва унинг муқобил турларига (ТИФ ТН коди 4410), 2020 йил 1 январдан бошлаб қатьий 25 АҚШ доллари ҳамда 2021 йил 1 январдан бошлаб қатьий 30 АҚШ доллари миқдорида акциз солиғи жорий этиш мўлжалланганди.
Изоҳ қолдириш