Ўзбекистонда янги пуллик тоннеллар ва автомобил йўллари қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақида 9 декабрь куни имзоланган 4545-сонли Президент қарорида айтиб ўтилган.
Қарорда хусусан, давлат-хусусий шерикчилик шартларида қуйидаги пуллик автомобил йўллари ва тоннеллари лойиҳаларини айтиб ўтилган:
- “Қамчик” довонида янги пуллик тоннел қуриш, Жаҳон банки билан ҳамкорликда;
- “Тахтақорача”довонида янги пуллик тоннел қуриш, ЕТТБ билан ҳамкорликда;
- “Сирдарё – Бахт” шаҳарларини айланиб ўтувчи пуллик автомобил йўли қурилиши;
- “Тошкент – Самарқанд” пуллик автомобил йўли қурилиши;
- “Тошкент – Андижон” пуллик автомобил йўли қурилиши;
Юқоридаги янги лойиҳалар 2020 йил давомида ўрганиб чиқилиб, уни ижро этувчи ташкилотлар тендер асосида танлаб олинади. Тендер ғолиби билан шартнома 2021 йилнинг май ойида имзоланиши режалаштирилган.
Лойиҳа мақсадга мувофиқ эмас деб топилган тақдирда – у белгиланган тартибда тўхтатилади, дейилган қарорда.
Изоҳ қолдириш