The Economistнинг қайд этишича уч йил аввал Ўзбекистон ёпиқ давлат бўлган. Қисқа вақт ичида Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. 2019 йилда Ўзбекистондан бошқа ҳеч бир мамлакат бу қадар илгарилаб кетмаган, дея таъкидлайди мақола муаллифлари.
Таъкидланишича, замонавий Ўзбекистонда фуқаролар энди партияларнинг сайлов олди кампаниясини оммавий танқид қилишдан ва ҳокимиятни ўз камчиликлари учун айблашдан қўрқмайдилар.
2018 йилда мамлакат Ўзбекистоннинг янги Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан бошланган бир қатор ислоҳотларни амалга оширди, бу йил эса бошланган ислоҳотлар жадал давом этди:
“Ҳукумат мажбурий меҳнатни деярли тўхтатди. “Машҳур” қамоқхона ёпилди (Жаслик қамоқхонаси назарда тутилаяпти). Чет эллик журналистларнинг мамлакатга киришига рухсат берилган. Кичик бизнес вакиллари қўллаб-қувватланмоқда. Қўшни давлатлар билан чегаралар очилиб, одамларнинг эркин харакатланишига имкон берилди. Хорижий мутахассисларни мамлакатнинг иқтисодий тизимини тиклаш учун таклиф қилинмоқда ”, дея таъкидлайди мақола муаллифлари.
Изоҳ қолдириш