Жаҳон банки Ўзбекистон билан янги беш йиллик ҳамкорлик дастурини тайёрлаш доирасида онлайн-консультацияларини ўтказмоқда

Жаҳон банки Ўзбекистон билан янги беш йиллик ҳамкорлик дастурини тайёрлаш доирасида онлайн-консультацияларини ўтказмоқда

26-28 апрель кунлари маҳаллий ҳокимият органлари, маҳаллалар, фуқаролик жамияти, нодавлат ташкилотлар, республиканинг турли ҳудудларидан етакчи олий ўқув юртлари ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари иштирокида бўлиб ўтган онлайн учрашувлар Жаҳон банки (ВБ) томонидан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (CERR) ва "Тараққиёт стратегияси" маркази билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Учрашувлар доирасида Ўзбекистон иқтисодиётини Комплекс диагностик тадқиқот (КДТ) бўйича дастлабки хулосалар тақдим этилди.

Маълумот учун: КДТ – бу бу Жаҳон банки ўз мижозлари учун ўртача ҳар 4-5 йилда тайёрлайдиган дастурий ҳужжат. Бунда мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий муаммолари ва камбағалликка барҳам бериш ҳамда маҳаллий аҳоли фаровонлигини ошириш имкониятлари белгиланади.

КДТ мижоз-мамлакатлар ривожланишининг турли жиҳатларини, шу жумладан, Жаҳон банки маҳаллий ҳукуматларга тегишли молиявий ва маслаҳат ёрдамларини кўрсатадиган ижтимоий-иқтисодий соҳаларни таҳлил қилади.

КДТ Жаҳон банки учун мижоз-давлатлар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаш жараёнида асосий восита ҳисобланади. Шундай қилиб, Ўзбекистон КДТси хулосалари келгусида 2022-2026 йилларда мамлакат билан Ҳамкорлик дастури доирасида Банк ҳукуматга тақдим этадиган молиявий ва маслаҳат кўмаги учун асос бўлиб хизмат қилади.

КДТ дастлабки хулосалари билан ҳисобот Ўзбекистон жамоатчилигига тақдим этилади. Унда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши учун тўртта истиқболли йўналиш белгиланган. Онлайн-консултациялар доирасида ҳар бир киши уларнинг ҳар бирига баҳо бериши, шунингдек, ўз фикр ва таклифларини ўзбек, рус ва инглиз тилларида билдириши мумкин. ЖБ КДТ доирасидаги онлайн-консултацияларни 2021 йил 26 апрелдан 10 майгача ўтказади.

Жорий ҳафтада бўлиб ўтган онлайн учрашувлар доирасида Жаҳон банки экспертлари томонидан яқин йилларда Ўзбекистон КДТси мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг тўртта истиқболли йўналишини таҳлил қилади, жумладан:

  • динамик ва инклюзив хусусий секторни ривожлантириш;
  • самарали ва жамоатчилик олдида ҳисобдор давлат институтларини яратиш;
  • одамларга ва инсон капиталига инвестиция қилиш;
  • учун янада барқарор ва экологик тоза иқтисодий ўсиш моделига ўтиш.

Кейинги муҳокамалар давомида ЖБ экспертлари аудиториядан КДТнинг долзарб, ўз вақтида ва натижага йўналтирилган тайёргарлигига кўмаклашиш ва қуйидаги саволларга жавоб беришни сўрашди:

  • Ўзбекистондаги қайси ислоҳотлар келгуси беш йил ичида энг устувор йўналиш бўлиши керак?

  • Улар юқорида айтиб ўтилган ривожланишнинг тўртта истиқболли йўналишларига мос келадими?

  • Ушбу йўналишлардаги мақсадларга эришишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган асосий муаммолар қайси?

"Мамлакатнинг барча ҳудудларида яшовчи фуқароларнинг фикрларини ҳисобга олиш учун фикр-мулоҳазаларни ўрганиш жуда муҳимдир. Уларнинг турли ижтимоий-сиёсий жараёнларда, жумладан, бундай онлайн-консултацияларда фаол иштирок этиши содир бўлаётган ўзгаришларга ўз ҳиссасини қўшиш имкониятидир.

Жаҳон банки веб-сайтида ташкил этилган онлайн-учрашувларимиз ва онлайн-консултациялар иштирокчиларининг фикрлари муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг фикр-мулоҳазалари ва тавсиялари КДТ муаллифларига ўз хулосаларининг тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилиш ҳамда жамиятнинг турли гуруҳлари манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тадқиқотга зарур ўзгартиришлар киритиш имконини беради", - дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотларлар маркази директорининг ўринбосари Умид Абидходжаев.

Унинг сўзларига кўра, жамоатчилик иштирокида қўллаб-қувватланган ушбу таҳлилий иш 2022-2026 йилларда Ўзбекистон билан ЖБ ҳамкорлигининг янада самарали дастурини тайёрлашга ҳисса қўшади, жумладан, ҳукуматга аҳолининг камбағаллик даражасини пасайтириш, хусусий секторнинг ўсишини рағбатлантириш, шунингдек, фуқароларнинг таълим, тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар