Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида август ойида жадал ўсиш кузатилди – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида август ойида жадал ўсиш кузатилди – Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази шарҳи

Кўчмас мулк бозори таҳлили шуни кўрсатдики, бир ой ичида Ўзбекистонда уй-жой савдоси 30%га ошган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари буни жорий йилнинг август ойида ипотека кредитлаш ҳажмининг кескин ўсиши билан изоҳлашмоқда, бу эса ўз навбатида барча ҳудудларда сотувларнинг ижобий динамикасига таъсир кўрсатди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) томонидан Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги талаб ўзгаришлари доимий равишда таҳлил қилиб келинмоқда.

2022 йил август ойида Ўзбекистонда кўчмас мулк олди-сотди шартномалари сони 26,5 мингтани ташкил этди, бу жорий йилнинг июль ойига (20,3 минг) нисбатан 30%га (+6,2 минг) кўп.

Йил бошидан буён уй-жой савдосининг ўсиши 8,5%ни (172,7 минг) ташкил этди.

1-расм. Кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича расмийлаштирилган шартномалар сони ўзгариши

Август ойида ипотека кредитлаш ҳажмининг июль ойига нисбатан 37%га кескин ўсиши (1,1 трлн. сўмдан 1,5 трлн. сўмгача) барча ҳудудларда савдо ҳажмининг ижобий динамикасига таъсир кўрсатди.

Қорақалпоғистонда 2,3 баробар, Самарқанд 75% ва Жиззах вилоятларида 41% юқори ўсиш суръатлари қайд этилди.

2021 йил август ойи билан таққослаганда кўчмас мулк олди-сотди бўйича шартномалар сони 22%га (4,7 мингта) ошди .

Иккиламчи уй-жой бозорида нархларнинг ўзгариши

Ҳисоб-китобларга кўра, жорий йил август ойида иккиламчи бозорда уй-жой ўртача нархлари ўсиши ойига 0,5%ни ташкил этди (июнь ойида – 2,7%, июль ойида-2,5%).

Уй-жой нархининг сезиларли ўсиши Хоразм – 6,1%, Қашқадарё – 1,9% ва Фарғона -1,8% вилоятларида кузатилмоқда.

2-расм. Тошкент шаҳри ва вилоят административ марказларида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар ўзгариши (1 кв метр учун АҚШ долларида)

Уй-жой нархининг пасайиши Сурхондарё – 5,3%, Андижон – 2,1%, Сирдарё - 1,2% ва Навоий -1,1% вилоятларида қайд этилди.

Тошкент шаҳрида иккиламчи кўчмас мулк бозорида нархлар ўсиши бироз секинлашди ва 1,4%ни ташкил этди (июнь ойида 2,4%, июль ойида 2,9%). Уй-жой нархининг энг катта ўсиши Чилонзор, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида қайд этилди. Сергели туманида нархларнинг пасайиши кузатилди.

3-расм. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк олди-сотдиси бўйича тузилган шартномалар сони

Шу билан бирга, йил бошидан буён пойтахтда уй-жой ўртача нархлари 13%га (республика бўйича 7%) ошди, бу уй-жойга бўлган талабнинг, шу жумладан, чет эл фуқароларининг кириб келиши ортиб бораётганидан далолат беради.

Дарья Мирошникова
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

тел: (78) 150 02 02 (417)


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар