Болалар боғчаси ва мактабларни спорт анжомлари билан жиҳозлаш учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилган

Болалар боғчаси ва мактабларни спорт анжомлари билан жиҳозлаш учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилган

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, қобилиятини юзага чиқариши учун зарур шароитлар яратиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Мусиқа ва санъат мактаблари, маданият марказлари, музейлар қуриш ҳамда таъмирлаш орқали уларда ёшлар қамровини 30 фоизга етказиш мақсади белгиланди. Бунга, жорий йилда бюджетдан 150 миллиард сўм ажратилади.

Чекка ҳудудлардаги мактабларда намунавий тўгараклар ташкил этиш, ёшларни аждодларимизнинг бой маданий мероси билан яқиндан таништириш, улар ўртасида ички туризмни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Жорий йилда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиб, спорт билан шуғулланувчи аҳоли сонини 25 фоизга, ёшлар қамровини 20 фоизга етказиш мақсад қилинган. Болалар боғчаси ва мактабларни спорт анжомлари билан жиҳозлаш учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилган.

Мутасадди вазирликларга мактабларда 20 мингта спорт тўгарагини ташкил этиш, спорт федерацияларини, халқаро мусобақалар ғолибларини мактабларга бириктириб, ёшларни профессионал спортга жалб қилиш юзасидан вазифалар қўйилди

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar