Апрель ойида Ўзбекистон уй-жой бозори: фаоллик ва иккиламчи нархларнинг йиллик ўсиши

Апрель ойида Ўзбекистон уй-жой бозори: фаоллик ва иккиламчи нархларнинг йиллик ўсиши

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ўзининг навбатдаги шарҳида жорий йилнинг апрель ойида мамлакатнинг кўчмас мулк бозорида юз берган ўзгаришларни таҳлил қилди.

Ўзбекистон уй-жой бозоридаги фаоллик апрель ойида ўсди. Шундай қилиб, апрель ойида битимлар сони 11,2 фоизга ошиб, савдолар 20 мингта битимни ташкил этди.

Бироқ, апрель ойидаги натижа ўтган йилги даражадан паст бўлди: йилдан йилга сотувлар ҳажми 2%га камайди.

Ҳудудий уй-жой бозоридаги вазият

Ҳудудлар бўйича кўчмас мулк бозоридаги фаолликнинг энг катта ўсиши Навоий ва Сирдарё вилоятларида 24 ва 22,3%га, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида 23,5%га қайд этилди.

Пойтахтнинг уй-жой бозорида битимлар сони ой давомида 6,5%га ошди.

Тошкентда уй-жой ижараси бозоридаги вазият

Апрель ойида пойтахтнинг ижара бозори яна пасайиш динамикасини кўрсатди. Харид қилиш фаоллиги 4,6%га камайди ва 1 квадрат метр уй-жой нархи 8,3 долларни ташкил этди.

Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара ҳақи ҳали ҳам юқори, бу ерда ҳар квадрат метр учун ўртача ижара ҳақи 10,4 долларни ташкил этади.

Олмазор, Сергели ва Бектемир туманларида нисбатан арзон ижара уй-жойлари сақланиб қолмоқда, бу ҳудудларда ўртача ижара нархи ҳар квадрат метр учун 6,3 долларни ташкил этади.

Шу билан бирга, ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан Тошкент шаҳрида ижара бозори 6,9%га қисқарган. Шундай қилиб, нархларнинг энг кўп пасайган ҳудудлар Яшнобод 11,6%, Яккасарой 11,1% ва Шайхонтоҳур 10,5% бўлди.

Иккиламчи уй-жой бозори

Апрель ойида иккиламчи уй-жой нархи 0,7%га бироз пасайди, йиллик кўрсаткичларда эса иккиламчи уй-жой нархи 11,6%га ошди.

Иккиламчи уй-жой нархларининг энг юқори ўсиши қайд этилган ҳудудлар Тошкент – 23,6%, Бухоро – 21,3% ва Хоразм-20,5% вилоятлари бўлди.

Ўз навбатида, пойтахтда иккиламчи уй-жой нархларининг ўсиши тезлашди. Март ойида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи атиги 0,2%га ошган бўлса, апрель ойида мос равишда 1,1%га ошган.

Нарх ўсишининг энг юқори суръатлари Бектемир – 3,8%, Яккасарой – 3,6% ва Чилонзор – 3,1% туманларида қайд этилди.

Иккиламчи бозорда нарх параметрлари

Умуман олганда, йил давомида Тошкент шаҳрида иккиламчи уй-жойларнинг ўртача нархи қарийб 13%га ошди.

Жалолиддин Усмонов,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

тел: (78) 150 02 02 (417)


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар