Рақамли технологиялар бўйича халқаро симпозиумда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази илмий ходими маъруза қилди

Рақамли технологиялар бўйича халқаро симпозиумда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази илмий ходими маъруза қилди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази илмий ходими Илёс Раббимов Хитой-Шанхай ҳамкорлик Ташкилотининг рақамли технологиялар бўйича халқаро симпозиумида маъруза билан қатнашди.

Жорий йилнинг 12-14 июнь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Карамай шаҳрида Хитой ахборот ва коммуникация технологиялари Академияси (CAICT) ва Карамай шаҳар халқ ҳукумати ҳамкорлигида Хитой-Шанхай ҳамкорлик Ташкилотининг рақамли технологиялар бўйича халқаро симпозиуми бўлиб ўтди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази илмий ходими Илёс Раббимов симпозиумнинг “ШҲТнинг донолиги: Интеллектуал ҳисоблаш имкониятларини кенгайтириш” тематик сессиясида маъруза билан қатнашди.

Симпозиум Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ўртасида рақамли технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатлари ўртасида кўп томонлама ва очиқ ҳамкорлик платформасини яратишга қаратилган.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар