Бу мамлакатдаги етакчи таҳлил марказларидан бирининг йигирма йиллик тарихидаги яна бир муҳим воқеа бўлди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг вазифалари кенгайди, амалга оширилаётган ислоҳотлар ва Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини шакллантириш ва амалга оширишда, минтақавий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда унинг ўрни ва масъулияти ортди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.08.2021й. №ПП-5223 "Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) зиммасига қўшимча вазифалар юклатилди.
Қарор ижтимоий-иқтисодий соҳани ислоҳ қилиш бўйича ишлаб чиқилаётган ташаббуслар сифатини, олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигини тубдан ошириш, шунингдек, 2022-2026 йилларда ҳудудлар, тармоқлар ва соҳаларни ривожлантириш бўйича дастурларни илмий асосланган инновацион ёндашувлар асосида ишлаб чиқиш мақсадида қабул қилинди.
Қўшимча вазифалар қаторида Президент Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнларини жадаллаштиришга қаратилган дастурларни ишлаб чиқишда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг илмий асосланган таклиф ва тавсияларини доимий равишда таъминлаб боришни топширди.
Марказ тадқиқотлари жойларда мавжуд ресурс базасини ўрганиш орқали иқтисодиёт тармоқларида янги ишлаб чиқариш занжирларини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга қаратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳар чоракда туманлар кесимида аҳоли орасида сўровлар ўтказилади.
Марказ Ўзбекистоннинг жаҳон иқтисодиётига қўшилиши жараёнларининг миллий иқтисодиётга таъсирини ўрганиб бориш ҳамда мазкур йўналишларда илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ваколатли идораларга тақдим этади;
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази саноатда кластерлар фаолиятини ривожлантириб бориш бўйича илғор халқаро тажрибини чуқур таҳлил қилиш орқали илмий асосланган таклифларни ишлаб чиқиб, ваколатли идораларга тақдим этади.
Замонавий ахборот технологиялари ва идоралараро интеграциялашган маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига долзарб муаммоларни бартараф этишга қаратилган Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бизнес таҳлилларини тақдим этилиши кутилмоқда.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази тузилмасида ташкил этишга розилик берилди:
- Саноат кластерлари фаолиятини ривожлантириш шўъбаси;
- IT-технологияларини жорий этиш ва маълумотлар базасини интеграциялаш шўъбаси;
- Жамоатчилик билан алоқалар ва маркетинг шўъбаси;
- Марказнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги ҳудудий филиаллари.
Қарорда, шунингдек, Марказнинг янги таркиби, умумий сони 75 та, шу жумладан илмий ходим сони 61 тани ташкил этди.
Ҳозирги кунда Марказ фаолияти мамлакатда ҳам, хорижда ҳам ижобий баҳоланмоқда. Шундай қилиб, 2020 йилда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Марказий Осиё ва Кавказдаги 10 та энг яхши таҳлил марказлари рўйхатига кирди ва 2016 йилдаги кўрсаткичларини кўрсаткичларини уч поғонага яхшилади (ўша вақтда марказ 13-ўринда эди).
1998 йилдан бошлаб Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг «Экономическое обозрение» журнали нашр қилина бошланди, Review.uz (https://review.uz/) журналнинг электрон версияси.
Эслатиб ўтамиз, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2019 йил 3 октябрдаги Президент Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига айлантирилди.
Ҳужжатда давлат органлари ва ташкилотлари ресурсларини сафарбар қилиш билан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги ўткир муаммоларни самарали ҳал этиш мақсадида.биринчи ҳукумат Акселераторининг фаолияти ташкил этилди (https://review.uz/tag/akselerator)
Жамоатчилик билан алоқалар хизмати
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Тел: (78) 150 02 02
Изоҳ қолдириш